Арбелоа "Эл классико"ни ўтказиб юборади

Narzulla Saydullayev
8 мар 2014
Алваро Арбелоа уч ҳафта давомида майдонга туша олмайди. Футболчи ўнг тиззасини жароҳатлаб олди.
Энди ҳимоячи камида уч ҳафта даволаниш муолажаларини олади. Бу эса унинг 23 март куни бўлиб ўтадиган "эл-классико"да жамоасига ёрдам бера олмаслигини англатади.

- Бу жуда катта йўқотиш. Боиси Алваро жамоамиз учун муҳим ўйинчи. Унинг тезроқ соғайиб кетишини истаймиз, - деди "қироллик клуби" бош мураббийи Карло Анчелотти.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fussballportal.de