

Ўйин 22 мартдан - 23 март санасига ўтар кечаси соат 1:00 да старт олади.
"Манчестерда ўтказган минутлари, қилган икки-учта югуриши... ҳар бир ҳаракатида у аъло формада эканини кўрсатди. Бироқ биз учун энг муҳими унинг ҳолати. Агар Мбаппе ўзини яхши ҳис қилаётган бўлса ва ўйнашга 100 фоиз тайёр бўлса, биз уни майдонга туширамиз. Биз учун ҳозирдаги энг тўғри йўл уни тўлиқ қайтишини кутиш", - деди Арбелоа.
Испания чемпионатининг 28 ўйинидан сўнг "Реал" 66 очко тўплаб, турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди. "Атлетико" 57 очко билан 4-ўринда жойлашган.



