Англия лига кубоги. Трезеге "Лестер"ни мусобақадан чиқариб юборди

Aslanov Jasurbek
29 янв 2020, 02:49
Англия лига кубоги ярим финалининг жавоб учрашуви ўтказилди.

"Лестер Сити" ва "Астон Вилла" клублари ўртасидаги дастлабки учрашувда дуранг қайд этилганди (1:1). Бугунги баҳс ҳам тенг курашлар остида кечди. Асосий вақт 1:1 ҳисобида якунига етди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган 3-дақиқада мисрлик Маҳмуд Трезеге томонидан урилган гол "Лестер"ни мусобақадан чиқариб юборди. Ўз навбатида, "Астон Вилла" энди лига кубоги финалида ўйнайди. Унинг рақиби Манчестер клубларидан бири бўлади.

Астон Вилла – Лестер 2:1 

29 января, 00.45, «Вилла Парк»

Голлар:

1:0 – 12 Таргетт, 1:1 – 72 Ихеаначо, 2:1 – 90 Трезеге.

Астон Вилла – Нюланд, Таргетт, Конса, Мингз, Гильбер (Аль-Мухаммади, 84), Грилиш, Дуглас Луис, Эль-Гази (Трезеге, 77), Накамба, Хоз, Саматта (Дэвис, 67).

Лестер – Шмейхель, Сеюнджю, Эванс, Рикарду Перейра, Чилуэлл, Тилеманс, Барнс (Грэй, 86), Мэддисон, Ндиди, Перес (Варди, 56), Ихеаначо.

Огоҳлантиришлар:

Конса (57), Дуглас Луис (60), Сеюнджю (76).


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia