Анчелотти Неймарни Бразилия терма жамоасига чақириш сабабини тушунтирди

19 май 2026, 08:45
Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти "Сантос" ҳужумчиси Неймарни 2026 йилги жаҳон чемпионатига нима сабадан олиб кетишга қарор қилганини тушунтирди.

"Неймар чемпионатда биз учун муҳим ўйинчи бўлади. Биз унинг ўйинини бутун йил давомида кузатиб бордик. Сўнгги пайтда унинг ўйинида барқарорлик пайдо бўлгани ва жисмоний ҳолати яхши эканлигига қарор қилдик", — деди Анчелотти.

Неймар Бразилия терма жамоаси тарихида энг кўп гол урган футболчи — 79 та гол. У Бразилия терма жамоасида 2010 йилдан буён ўйнамоқда. Жорий клуб мавсумида 15 ўйинда 6 та гол урди ва 4 та голли узатма берди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: BBC