Анчелотти ковидга чалинди. У катта эҳтимол билан "Челси"га қарши ЧЛ доирасидаги ўйинни ўтказиб юборади

Alisher
30 мар 2022
"Реал" мураббийи Карло Анчелотти коронавирус билан касалланди.

Бу ҳақда Мадрид клуби расмий сайти хабар бермоқда.

62 ёшли мутахассис 2 апрель куни бўлиб ўтадиган "Сельта"га қарши Ла Лига 30-тур доирасидаги ўйинни аниқ ўтказиб юборади.

Унинг 6 апрель куни бўлиб ўтадиган "Челси"га қарши Чемпионлар Лигаси 1/4 финал меҳмондаги ўйинда иштироки этиши ҳам қийин масала.


AlisherMuallif
Manba: realmadrid.com