

- Авваламбор барчани ғалаба билан табриклайманю Ўйин кутганимиздек қийин бўлди. Жисмоний жиҳатдан қийин ўтди. Шукурки, майдондан юзимиз ёруғ бўлиб чиқди. Кейинги ўйинларда яхши ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз.
- Март ойи Сиз учун зўр ўтмоқда. Голлар урдингиз, соврин ютдингиз. Мана термада ҳам рақиб дарвозасини ишғол қилдингиз.
- Ҳаммаси Аллоҳнинг изми билан бўлади. Бу бошқада ҳам бўлиши мумкин эди, лекин менга насиб қилган экан. Ҳудо хоҳласа, шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз.
- Гол нишонлашингиз ҳақида гапириб берсангиз.
- Буни кўпчилик нотўғри тушунди. Аслида бу UFC жангчиси Илия Топурияга тегишли эди. Ўша жангчи менга ёққани учун унинг ҳаракатларини такрорлашга ҳаракат қиламан.
- Биринчи бўлим жуда оғир бошланди. Бу нима билан боғлиқ деб ўйлайсиз?
- Рақиблар бир-бирига мослашиши қийин бўлди. Иккинчи бўлимда эса биринчисига нисбатан бироз осонлашди. Кейинги ўйин Венесуэлага қарши. Ўша ўйинда бугунги хатолар такрорланмайди, худо хоҳласа.




