

"Ҳаво ҳароратининг юқорилиги туфайли ўйин бироз қийин бўлди. Икки жамоа ҳам юклама билан ўйнади. Вазиятлар юзага келди. "Нефтчи" вазиятлардан фойдалана олмади. Умуман олганда, тенгма-тенг ўйин бўлди. Мундиалга тайёргарлик аъло даражада ўтяпти. Сабаби, юкламалар жуда юқори. Шу темпда давом этсак, жаҳон чемпионатида яхши иштирок этамиз", деди Одилов.
"Қийин ўйин бўлди. "Нефтчи" анча қийинчилик яратди. Йиғинда жисмоний ва тактик ишланмаларга урғу бериляпти. Жаҳон чемпионатидаги рақиблар кучли. Терма жамоага сараланган футболчилар чақирилади. Соғлом рақобат бўлиши керак", деди Йўлдошев.



