Алексис Санчес мавсум рестартидан сўнг 7 та голли узатма берди. Ундан олдин фақат Месси бор

“Интер” А Cерия 34-тури доирасида “Рома” билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.

Учрашувда “Интер” сафида Алексис Санчес голлардан бирига ҳаммуаллифлик қилди. Бу Санчес учун А Cерия рестартидан сўнг амалга оширган 7-голли узатмаси бўлди. Топ-5 чемпионатлар орасида ундан яхшироқ натижани фақат Лео Месси қайд этди, холос.

Санчес жорий мавсум А Cерияда 18 та ўйинда қатнашиб, 3 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.


Manba: Opta