

Аргентина ажойиб жамоа. Уларни таркибида бир қатор кучли футболчилар тўп суришади. Месси, Игуаин, Ди Мария каби футболчилар юқори савияли ижрочилар саналишади. Бизда ҳам бу даражадаги футболчилар етарли. Биз Аргентинадан қўрқмаймиз ва албатта фақат ғалаба учун ўйнаймиз. Ҳозирча ўз олдимизга қўйилган вазифани уддаладик. Янги марраларни забт этиш эса доимо ёқимли бўлган. Чемпион бўламизми йўқми билмадим-у, аммо ўйиндан-ўйинга натижаларни яхшилаб бориш қўлимиздан келади. Бу орқали ўз орзуимизни амалга оширишга ҳаракат қиламиз.



