

"Лацио"ни бошқараётган мутахассис мукофотни 21 ноябрь куни "Лечче"га қарши учрашув олдидан қабул қилиб олади.
Римликлар ўтган ойда чемпионат доирасида ўтказилган тўртта учрашувнинг барчасида ғалаба қозонишди. Шунингдек, жамоа 1 ноябрь куни ҳам зафар қучди.
Айни пайтда пойтахт клуби А Серия турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди. "Лацио" энг яқин таъқибчиси "Интер"дан уч очкога ўзиб кетган.



