39 ёшли Жеко Германиядан клуб топди

Administrator
20 янв 2026
Эдин Жеко "Шальке" билан шартнома тузишга рози бўлди.

"Фиорентина" ҳужумчиси Эдин Жеко "Шальке"га ўтиш арафасида турибди.  Журналист Патрик Бергернинг маълум қилишича, босниялик футболчи иккинчи Бундеслига пешқадами билан оғзаки келишувга эришган. Айни пайтда клублар ўртасида трансфер бўйича музокаралар олиб борилмоқда.

Жеконинг "Фиорентина" билан шартномаси июнь ойида ниҳоясига етади. Жорий мавсумда 39 ёшли ҳужумчи А Серияда 11та ўйинда майдонга тушган бўлса-да, бирорта ҳам самарали ҳаракат кўрсата олмади.


AdministratorMuallif
Manba: https://x.com/berger_pj