Latest news

22:20Ла Лига. "Атлетико" ўз майдонида "Хетафе"ни мағлуб этди, меҳмонлар ўйинчиси 55-дақиқада майдондан четлатилди  0 21:58"ФарДУ" назорат ўйинида жавобсиз еттита тўп киритди  0 21:32Бундеслига. "Бавария" тўққиз киши бўлиб "Байер" билан дуранг ўйнади, "Боруссия Дортмунд" эса ишончли ғалабага эришди  10 21:20"Арсенал" ва "Челси" иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  1 21:04"Галатасарой" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  16 20:40Райан Шерки: "Дунёнинг энг яхши футболчиси бўлишни истайман. Агар "Олтин тўп"ни қўлга киритсам..."  0 20:05Ислом Исмоилов: "Финалда тактикадан кўра футболчиларнинг характери юқори планга чиқади" (тўлиқ матбуот анжумани)  17 19:45ОПЛ. "Сабаҳ" бу сафар рақибига жавобсиз 5 та гол урди  0 19:10Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)  33 18:50ЎзФҲМ йиғилиши: икки ўйинда қизил карточка кўрсатилиши керак эди  12 18:27"Аркадағ" кетма-кет иккинчи йил Туркманистон кубоги соҳибига айланди  15 18:15Дунёдаги энг йирик кўча футболи чемпионати яна Ўзбекистонда  1 18:00"Металлург" назорат баҳсида "Гулистон"ни мағлуб этди  2 17:45"Барса" Гави тиззасидан олган жароҳатидан сўнг сафга қайтганини эълон қилди. Хавбек август ойидан бери ўйнамади  10 17:05Ўзбекистон Суперкубоги: дебютант “Нефтчи” саккизинчи жамоа, рекорд “Пахтакор”да  8

Винисиуснинг "Реал" билан муносабатлари яхшиланди. Вингер ўзини яна муҳим ҳис қилмоқда ва шартномани узайтириши мумкин News

Винисиуснинг "Реал" билан муносабатлари яхшиланди. Вингер ўзини яна муҳим ҳис қилмоқда ва шартномани узайтириши мумкин

Винисиуснинг "Реал" билан муносабатлари яхшиланган ва 25 ёшли бразилиялик футболчи клуб билан шартномасини узайтириши мумкин.

Унинг амалдаги шартномаси 2027 йил 30 июнгача мўлжалланган.

Винисиус Мадрид клуби сафидаги сўнгги бешта ўйиннинг ҳар бирида гол урди. Ла Лиганинг бу мавсумида унинг ҳисобида 24 ўйинда 9 гол ва 5 голли узатма бор. Чемпионлар Лигасида - 10 ўйинда 3+4.

"Бразилиялик яна ўзини муҳим ҳис қилмоқда, Арбелоа биринчи кунданоқ унга ишонч бағишлади. Винисиус "Реал"нинг собиқ устози Хаби Алонсо билан келиша олмаган.

Ҳозир эса ундан клуб билан муносабатлари ва шартномани узайтириш ҳақида сўрашганда, "Ҳаммаси ҳар қачонгидан ҳам яхши" деган жавоб шубҳага ўрин қолдирмайди.

Клуб ва футболчининг вакиллари ўртасидаги мулоқот доимий равишда давом этмоқда. Энди ҳеч ким янги битим зарурлигига шубҳа қилмайди.

Винисиус ҳозирги “Реал"нинг етакчиси ва ҳаракатлантирувчи кучи мавқеини қайтариб олгунга қадар курашди”, — дейилади мақолада.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика