"Ливерпуль" "Реал"дан икки ўйинчини 120 миллион еврога сотиб олиши мумкин — TEAMtalk
14 mar 09:43
News
"Ливерпуль" "Реал"дан икки ўйинчини 120 миллион еврога сотиб олиши мумкин — TEAMtalk
"Ливерпуль" "Реал" ярим ҳимоячиси Эдуарду Камавингани сотиб олиш бўйича музокараларни бошлади.
Мерсисайдликлар француз футболчисини келаётган ёзда 50 миллион еврога олишмоқчи. Бу ҳақда TEAMtalk хабар берди.
Манба маълумотларига кўра, инглиз клуби "қаймоқранглилар" марказий ҳимоячиси Дин Хёйсенга ҳам қизиқиш билдирмоқда. "Ливерпуль" ўтган ёзда "Борнмут"дан "Реал"га ўтган ўйинчи учун 70 миллион евро тўлашга тайёр. Таъкидланишича, "қироллик клуби" фойдали таклиф бўлса, Хёйсенни сотиб юбориш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Жорий мавсумда Камавинга барча турнирларда 31 ўйинда иштирок этди, унда 2 гол урди ва 1 голли узатма берди. Футболчининг клуб билан шартномаси 2029 йил ёзигача амал қилади. Трансфермаркт маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 50 миллион евро.
Link :
Source : TEAMtalk
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Comments