Latest news

19:36Гвардиола «Ман Сити»ни ЧЛда ғолибликка даъвогар деб ҳисобламайди: «Аниқ йўқ. Фақат лаҳзалардан роҳатланиб, бу ерда бўлганимиздан хурсандмиз»  1 18:44ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" (матнли трансляция)  49 18:31Собиқ ҳакам Буррул «Реал»нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: «Нотўғри белгиланган. Ўйинчи йиқилди, қўл ҳаракати табиий»  6 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  8 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  8 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0 16:21Осиё томон йўлга чиқиш навбати "Андижон"га — ОФКнинг клублар мусобақаларида қатнашган барча ўзбек клублари  15 16:06"Реал" юлдузларидан бири 1.5 ойга сафдан чиқди  6 16:00Биринчи лига 15-турида ишловчи расмийлар  0 15:20"Насаф"нинг ОЧЛдаги 9-мавсуми бошланди  11 15:20Туғилган кун муборак, ўзбек футболи қироли — Миржалол Қосимов!   252 14:50"Реал" Чемпионлар лигасида пенальтилар сони бўйича рекордчи бўлди  12 14:33Ямал "Барселона"нинг қайдномасига киритилмади  0 13:49Шерзод Эсанов - "Динамо-Брест" футболчиси  8 13:22ЧЛ плей-оффида "Бенфика"га ютқазган Моуринью энди шу жамоани бошқаради  3

Веско Стешевич: "Забиҳилло Ўринбоев узоқ масофадан яхши зарба берса, бераверсин" News

Веско Стешевич: "Забиҳилло Ўринбоев узоқ масофадан яхши зарба берса, бераверсин"

"Олимпик" ҳамда "Металлург" ўртасидаги Суперлиганинг 13-тур учрашувидан (1:2) сўнг меҳмон жамоа устози Веско Стешевич журналистлар саволларига жавоб берди.

- Ўйин ҳақидаги фикларингиз?

- Биринчи бўлимда тенг ўйин бўлди. Биз ҳимоядан пас орқали чиқишда кўп ҳато қиламиз. Жасур Жалолиддинов жуда чиройли гол урди. Биринчи таймда вазиятларимиз бор эди, лекин улардан фойдалана олмадик. Иккинчи таймда эса кўпроқ ҳужумга ўта бошладик. Тўғрисини айтсам, бугун ютқазмаймиз деган фикр бор эди. Касмининнинг гол урган ҳолати борасида шубҳам бор. Ҳакамлар қарорини муҳокама қилмайман. Улар текшириб кўришди ва қарор чиқаришди. Кейин яна гол урдик ва ғалаба қозондик. Йигитлар ушбу ғалабага лойиқ эди.

- Қизил карточкадан сўнг футболчиларингиз ўйинида ўзгариш қилдингизми ёки футболчилар ўзлари иштиёқ билан ўйнагани сабаб ғалабани илиб кетишдими?

- Қизил карточка танаффусдан кейин бўлди, шу сабаб мен кўп маслаҳат бера олмадим. Темиров ўйин давомида бир оз позициясини ўзгартирди. Ўринбоев бугун бизга ғалаба келтирди. Футболчилар ҳар доим ўз ҳоҳиши билан ўйин масаласини ҳал қилади.

- Ўринбоевнинг фаолиятига назар ташласак, Забиҳилло ҳар мавсумда учтадан кўп гол урмаган, лекин жорий мавсумда 12 ёки 13 ўйинидаёқ ўз номига учта гол расмийлаштириб бўлди ва кўп голларини узоқ масофадан урди. Ўринбоевга кўпроқ узоқдан зарба беришни сиз таъкидлаганмисиз?

- Узоқ масофадан яхши зарба берса, бераверсин. Мен унга кўпроқ узоқдан тепишини айтган эдим(кулади).

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика