Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"
16 sep 02:16
News


Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"
- Бугун юлдузли ва маҳроатли жамоага қарши майдонга тушдик. Чарчоқ аломатлари бўлгани туфайли хатоларга йўл қўйдик ва ташаббусни рақибга топширдик.
- Мағлубиятнинг сабаби нимада деб ўйлайсиз?
- Биринчи голда хатога йўл қўйдик. Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди. У тўпни нотўғри қабул қилди. Биринчи голдан сўнг рақиб уйғонди ва ташаббусни қўлига олди. Иккинчи голни ўтказганимиздан сўнг чарчоқ аломатлари яққол сезилди ва кўп вазиятларга имкон бера бошладик. Мағлубиятимизнинг биринчи сабаби - хатоликлар. Чарчоқ ўйинимизга таъсир қилишини билар эдик. Йигитлар муносиб ҳаракат қилишди, аммо маҳорат бобида устунроқ бўлган жамоа ғалаба қозонди.
Бугун 4та гол ўтказдик, "Ал Аҳли"да юқори маҳоратга эга футболчилар йиғилган. ОФК Элит Чемпионлар лигасидаги жамоаларнинг савияси жуда юқори. Кучли жамоага мағлуб бўлдик.
Similar news

Comments
BUTUN KATTA AYB NEMATOVNI XATOSI