Latest news

09:18"Ал Иттиҳод" 18 ёшли футболчига 50 миллион евро тўлашга тайёр  0 08:51Модрич А Серия рекордини ўрнатди  0 08:20Артета кечаги учрашувда жароҳат олган етакчилари ҳақида фикр билдирди  0 07:52Роналду ушбу натижага эришган тарихдаги илк футболчи  8 07:24МЛС. Мессисиз "Интер Майами" мусобақа аутсайдерини мағлуб эта олмади  2 07:05Суперлига. "Насаф" сафарда "Сурхон"ни енгди, "Хоразм" эса ОКМК майдонида мағлубиятга учради  0 02:36Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Леванте"га қарши 0:2ни 3:2га айлантириб, ғалаба қозонди  60 01:55А Серия. "Наполи" ва "Рома"да ғалаба, "Милан" эса кутилмаганда ўз уйида "Кремонезе"га мағлуб бўлди  5 01:47Ҳаким Фузайлов: "Туркманистон бизга таклиф билан чиқди, аммо биз рад жавобини бердик"  2 01:31Миржалол Қосимов: "Ҳар бир ўйин қийин кечмоқда. "Хоразм" ҳам бугун яхши ўйин кўрсатди"  2 00:37Ла Лига. "Атлетико" иккинчи турда ҳам ғалаба қозона олмади, Симеоне шогирдлари Мадридда "Эльче" билан дуранг ўйнашди  2 00:31Рўзиқул Бердиев: "Сурхон" эҳтимол "Насаф"нинг салоҳиятидан қўрққандир"  10 00:15Февзи Давлетов: "Бундан ҳам яхшироқ ўйнай оламиз"  2 23:46Бундеслига. "Байер" ўз уйида "Хоффенхайм"га мағлуб бўлди, "Боруссия Дортмунд" сўнгги дақиқаларда иккита тўп ўтказиб, ғалабадан қуруқ қолди  4 23:28АПЛ. "Арсенал" "Эмирейтс"да "Лидс"га жавобсиз 5 та гол урди, Гёкерешда дубл!  12

Веско Стешевич: "Дастлабки 25 дақиқаликни жуда ёмон ўтказдик" News

Веско Стешевич: "Дастлабки 25 дақиқаликни жуда ёмон ўтказдик"

Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган ОКМК - "Металлург" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Веско Стешевич матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Учрашувни ёмон бошладик. Дастлабки 25 дақиқа давомида жамоамиз умуман ўзига ўхшамади. Шу вақтга келиб жамоамиз озроқ жонланди. Бироқ, мезбонлар дарвозамизга тўп киритиб, кийиниш хонасига ҳисобда олдинда бўлган ҳолда кириб кетишди.

Иккинчи бўлимда ўйинимиз кучайди, ҳужумлар ташкил этдик. Аммо, юзага келган имкониятлардан фойдалана олмаганимиз мағлубиятга сабаб бўлди.

- "Металлург" одатда мавсумни яхши бошлар эди. Бу йили эса ҳозиргача атиги 5 очко жамғара олди холос. Бунинг сабаби нимада?

- Албатта, бу ҳақиқат. Ҳозир бизнинг натижаларимиз ҳеч кимни қониқтирмайди. Балки омад етишмаётгандир. Биз камчиликлар устида ишлаб, натижаларимизни яхшилаш учун ҳаракат қиламиз.

- Бекободлик мухлисларга айтар сўзингиз борми?

- Мен мухлисларни тушунаман. Бу каби натижалар уларга ёқмаслиги аниқ. Бугун ҳам мағлуб бўлдик. Натижаларимиз жуда-жуда ёмон. Бироқ, бу футбол ва биз ишлашда давом этамиз. Олдиндаги ўйинларга жиддий тайёрланиб, мухлисларимизга кутилган ғалабаларни тақдим этмоқчимиз.

Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика