"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди
17 sep 17:29
News


"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди
"Қизилқум" Дилшод Комилов билан хайрлашди.
"Қизилқум" футболчи билан шартномасини бир томонлама бекор қилди. Бу ҳақда клубнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилинди.
"Жорий мавсум бошидан бери "Қизилқум" таркибида ҳаракат қилиб келаётган ҳимоячи Дилшод Комилов билан шартнома клуб раҳбарияти қарори билан бир томонлама бекор қилинди.
Дилшод Комиловнинг Суперлига 21-тур доирасида "Қўқон-1912" жамоасига қарши кечган баҳсдаги профессионал футболчиларга хос бўлмаган ҳатти-ҳаракатлари мухлису мутахассислар ва кенг жамоатчилик эътирозига сабабчи бўлди" - дейилди клуб баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, футболчи ўша баҳсда бош мураббий қарорини ҳурмат қилмай, майдондан чиқишни рад этган эди.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news

Comments