Latest news

19:33Рис Жеймс бу йил бошқа майдонга тушмаслиги мумкин  0 19:10ФИФА рейтинги янгиланди. Ўзбекистон ўз ўрнини сақлаб қолди  0 18:42Суперлига. "Бунёдкор" - "Пахтакор" ва 26-турнинг қолган учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар маълум  0 18:08Мареска: "Челси" Нкункуни январда сотмаслиги аниқ"  0 17:45Ўзимизнинг карикатура: Уйқу оғушидаги "аждар"  8 17:06"Бавария" Тео Эрнандес ва Раумга қизиқиш билдирмоқда  0 16:11"Барселона" сардорларидан бирини сотиб юбориши мумкин  10 15:59ПРО-Лига. "Бухоро" сафарда "Олимпик-MobiUz"га ютқазиб қўйди, "Машъал" — чемпион!  7 15:19Расман: Фрэнк Лэмпард ўзига янги жамоа топди  2 14:18Исмоилов 3 та, Бошкович 2 та ўйинга четлатилди. Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  3 14:15Одилжон Ҳамробеков "Насаф"га ўтдими?   11 13:58"Арсенал" "Аталанта" ҳужумичисига эътибор қаратди  1 13:34Ди Мария ЕЧЛдаги ассистлар бўйича 2-ўринга чиқиб олди  5 13:07Де Йонг "Барселона"нинг янги шартнома борасидаги таклифини қабул қилмади  13 12:26Слот: "Ливерпуль" бундан ҳам яхшироқ ўйнаши мумкин эди"  17

Веско Стешевич: "Ҳақиқий эркакча футбол гувоҳи бўлдик ва дуранг адолатли натижа бўлди" News

Веско Стешевич: "Ҳақиқий эркакча футбол гувоҳи бўлдик ва дуранг адолатли натижа бўлди"

Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган "Андижон" - "Металлург" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Веско Стешевич матбуот анжуманида иштирок этди

- Ўйин ҳақида

- Жанговар ўйин бўлди. Икки жамоа ҳам курашди. Тўғри, ўта сифатли баҳс гувоҳи бўлмаган бўлсак ҳам, аммо курашларга бой эркакча футбол бўлди. Биринчи бўлимнинг ўзидаёқ иккита хавфли вазиятга эга бўлдик. Иккинчи бўлимда эса гол урдик, аммо кейин рақиб босими бардош бера олмадик ва гол ўтказиб юбордик. Дуранг ҳақли натижа бўлди. Бугун ҳақиқий футбол байрами бўлди.

- Дарвозабон Раҳимжон Давроновнинг соғлиғи қандай? Дарвозабонингиз ўйин вақти оёғини синдириб олганидек вой-дод қилди.

- Ўйиндан сўнг уни кўрганим йўқ. Лекин кийиниш хонамизга тез ёрдам ходимлари келгани йўқ. Менимча ҳаммаси жойида

- "Металлург"нинг Суперлигадаги ғалабасиз серияси давом этмоқда, аммо жамоа ўйиндан ўйиндан ўсмоқда. "Пахтакор"га қарши жамоа ёмон ўйнамаганди. "Қизилқум"га қарши кечган учрашувда эса пенальти ва иккинчи бўлимдаги устунлик. Бугун ҳам жамоангиз дуранг қайд этди. Сўнги баҳсларда жамоангиз намойиш этаётган ўйинга баҳо берсак. Жамоангизнинг узоқ кутилган ғалабаси яқинми?

- Фикрингизга қўшиламан. Биз ўйин сифатини яхшилаб бормоқдамиз. Сизнинг холис фикрингиз шундай бўлса, демак биз ўсишга эришибмиз. Ўтган ўйинларда ўзингиз кўрдингиз. "Қизилқум"га қарши нафақат амалга оширилмаган пенальти, балки Далер Шариповда бўлган бир нечта хавфли имконият. Бугун Шарипов гол урди. Айрим бир жиҳатларда бироз омадимиз келмаяпти. Бугун ҳам ёмон ўйнамадик. Ғалабамиз яқинлигига ишонаман.

- Биринчи турдан сўнг Забиҳилло Ўринбоев апрель ойида сафга қайтади деган эдингиз. Янги ҳарид қилинган ҳужумчи Жоржевичга ишонч билдирмаяпсиз. Бугун у фақатгина иккинчи бўлимда майдонга тушди. Ўринбоевнинг йўқлиги жамоангиз ташкил этаётган ҳужумларнинг самаралигига таъсир ўтказмоқда. Ўринбоев қачон сафга қайтиши ҳақида маълумот берсангиз ва янги ҳужумчига нега ишонч билдирмаяпсиз?

- Ўринбоев оғир жароҳат олди. Тахминан 10 кунлардан сўнг у жамоавий машғулотларга қайтиши кутилмоқда. Биз Жоржевични ҳам, Бойдуллаевни ҳам ва Шариповни ҳам ҳужумда синаб кўрмоқдамиз. Жоржевичга ҳали вақт керак. Унга ҳали етарлича имконият бераман. Футболчининг спорт ҳолатига қараб таркиб танлаймиз.





Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика