Latest news

01:23Родри "Реал" ҳақида: "Мардонавор мағлуб бўлишни ҳам билиш керак"  2 00:55Конференциялар лигаси. "Челси"да ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:45Европа лигаси. Турк клублари учун ғалабасиз тун, "Лион"да йирик ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:11Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" - "Буде-Глимт", "Тоттенхэм" - "Рома" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  4 00:03Конференциялар лигаси. "Бетис", "Фиорентина" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  0 23:40"Ливерпуль" футболчиси "Реал"га қарши ўйинда жароҳатланди  1 23:19Рио Фердинанд Европанинг айни дамдаги энг кучли жамоасини айтди  1 22:50"Барселона"нинг икки футболчиси сафга қайтди  4 22:24Конференциялар лигаси. "Астана" сўнгги дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:56Европа лигаси. "Атлетик", "Лион", "Лацио" бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  0 21:48Конференциялар лигаси. "Хайденхайм" - "Челси" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  2 21:17Анвар Бердиев: "Плей-оффда ким рақиб бўлишидан қатъий назар ўйнашимиз керак"  3 20:59Педри "Барселона" билан шартномасини узайтиради  1 20:31ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:00Камавинга ҳам жароҳат олди  4

Веско Стешевич: "Бугунги учрашувда икки очко йўқотдик" News

Веско Стешевич: "Бугунги учрашувда икки очко йўқотдик"

Суперлига 7-тури доирасида ўтказилган "Металлург" - "Қизилқум" (0:0) учрашувидан сўнг Бекободликлар бош мураббийи Веско Стешевич матбуот анжуманида иштирок этди

- Ўйин ҳақида

- Ўйин курашларга бой кечди. Икки жамоа ҳам бугун майдонда яхши курашди. Биринчи бўлимда тенг баҳс бўлди, танаффусдан кейин эса биз рақибдан яхшироқ ўйнадик ва кўп вазиятлар яратдик. Биринчи бўлим сўнгида пенальти тепиш имкониятига эга бўлдик. Лекин 11 метрлик зарбадан унумли фойдалана олмадик. Ўйин сифати ва иштиёқ бугун яхши даражада эди. Йигитларга раҳмат айтаман.

- Бугунги учрашувда футболчиларингиз кўплаб хавфли вазиятларни кўкка совуришди. Бунга сабаб нима?

- Кўпгина хавфли вазиятларимиз Далер Шариповда бўлди. Шарипов ҳали ёш, унга тажриба етишмагандир. Бироқ у голни уришни истагани аниқ. Бирга бир вазиятларга эга бўлаётгани яхши жиҳат, энди улардан унумли фойдаланиш ҳақида ўйлаши керак.

- Бугун тажрибали ҳимоячи Даврон Эргашев майдонга тушмади. Бунга сабаб нима деб ўйлайсиз?

- "Пахтакор"га қарши сўнги учрашувдан сўнг бир нечта ротацияга қўл уришимиз керак эди. Сабаби бор йўғи уч кун вақтимиз бор эди, рақибимиз "Қизилқум" эса биздан бир кун кўпроқ вақтга эга эди. "Пахтакор"га қарши учрашувда 4та гол ўтказиб юборганимиз мени қониқтирмади. Бугун нафақат Эргашев балки бошқа футболчилар ҳам захирада қолишди.

- Бугун жамоангиз пенальтидан фойдалана олмади. 11 метрлик зарбани ижро футболчи бундай ҳолатга тайёр эмасдек туюлди. Шунга қарамай, нега айнан Убайдуллаев пенальти тепиш имкониятини тақдим этдингиз? Ўтган турда бошқа футболчи пенальтидан гол урганди.

- "Локомотив"га қарши кечган дастлабки турдаги учрашувда Убайдуллаев 11 метрлик зарбани ижро этганди. Сўнги турда эса Милишковичга ушбу вазифани ишониб топширган эдик. VAR тизимининг якуний қарорини кутиш футболчига ноқулай. Ижрочи қўшимча босим ҳис этиши мумкин. Балки шу жиҳат Убайдуллаевга таъсир ўтказгандир.

- Жамоангиз мусобақа жадвалининг сўнги поғоналаридан жой олган. Ушбу вазиятни қандай тўғирламоқчисиз?

- Бор кучимизни ишга солиб, меҳнат қилишда давом этмоқдамиз. Йигитлар ҳам ғалаба қозонишга максимал тарзда ҳаракат қилишмоқда. Кейинги учрашувларда ғалаба қозона оламиз деган умиддаман.

- Бугун жамоангиз икки очко йўқотдими ёки бир очко қўлга киритдими?

- Бугунги учрашувда икки очко йўқотдик.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика