Latest news

08:26Суперлига. Бугун 20-тур якунланади  0 07:58"Интер" "Ланс" ярим ҳимоячисини сотиб олди  0 07:35Суперлига. "Андижон" – "Пахтакор" ўйинида 8 та гол урилди ва "шерлар" ғалаба қозонди. "Қизилқум" – "Бунёдкор" баҳсида эса дуранг  5 07:30"Манчестер Сити"нинг яна бир ҳимоячи жамоани тарк этиши мумкин  0 01:56АПЛ. "Челси" дербида "Вест Хэм"ни аямади  5 01:39Франция. ПСЖ яна кичик ҳисобда ғалабага эришди  0 01:29Бундеслига старт олди: мавсумнинг илк ўйинида "Бавария" "Лейпциг"ни янчиб ташлади, Кейндан хет-трик!  7 00:49Бошланғич таркибдаги Палмер нима сабабдан дербида қатнашмаяпти?  0 00:30ЖЧ-2026га қуръа қачон ва қаерда ташланиши маълум!  5 00:02Акмал Рустамов: "Юзага келган вазиятлардан фойдаланганимизда 3-4та тўп фарқи билан ютишимиз мумкин эди"  3 23:46Илёс Зейтуллаев: "Бунёдкор" ПФЛ тақдим этаётган тақвимни ҳурмат қилади"  0 23:28Байиндирнинг хатосидан кейин МЮнинг режалари ўзгарди  5 22:59Абдурауф Бўриев: "Мураббийлар берган тактикани яхши бажардик"  4 22:30Ҳожимат Эркинов: "Андижонлик мухлисларга раҳмат, яхши атмосфера яратиб беришди"  6 22:08Максим Шацких: "Жамоамизда "Андижон" даражасига мос бўлмаган футболчилар бор"  60

Расман: Веско Стешевич истеъфога чиқди News

Расман: Веско Стешевич истеъфога чиқди

"Металлург" бош мураббийи Веско Стешевич ишдан бўшатилди. Бунга жамоанинг 2024 йилги мавсумни қониқарсиз бошлагани сабаб бўлди.

"Бунёдкор" жамоаси билан ўтказилган учрашувдан сўнг Веско Стешевич вазифасидан озод этишларини сўраб, клуб раҳбариятига мурожаат этганди. Бугун "Металлург" раҳбарияти черногориялик мутахассис ва унинг ёрдамчиси Ненад Вукчевичнинг ўз ҳоҳишига кўра ишдан озод этиш борасидаги аризасини кўриб чиқди ва ҳар иккала мутахассиснинг сўровини қаноатлантириш юзасидан қарор қабул қилди.

Веско Стешевич "Металлург" рулига 2023 йилнинг март ойи охирида келганди. Унинг раҳбарлигида бекободликлар миллий чемпионат баҳсларида жами 32 та учрашувда майдонга чиқди. 

2023 йилги мавсум: 22 ўйин, 7 та ғалаба, 6 та дуранг, 9 та мағлубият, тўплар фарқи – 24:26.

2024 йилги мавсум: 10 та учрашув, ғалаба йўқ, 6 та дуранг, 4 та мағлубият, тўплар фарқи – 8:12.

Аввалроқ Суперлигада кутилган истеъфо рўй бергани ҳақида хабар берган эдик.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика