Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
10 feb 22:40
News
"Барселона"нинг собиқ ҳимоячиси Самуэль Умтити Лионель Месси ҳақида фикр билдирди.
"Инсон сифатида - у энг юқори даражада. Ҳамма нарсани ютган бўлсанг ҳам, ўзингни бошқалардан устун қўйишнинг кераги йўқлигини тушунасан.
У ягона - Лео. Фақат у ёлғиз ўзи ўйинни ютишга қодир эди, бу жуда кам кишининг қўлидан келади. 4:0 ҳисобида ғалаба қозонсак-у, у гол урмаса, норози бўларди. Унинг онгида бир нарса аниқ эди: у ҳар доим гол уриши шарт. Бу буюклар белгисидир.
У дарвоза олдида ҳақиқий қотил. У қачон ўйинни тезлаштириш, қачон секинлаштириш кераклигини аниқ биларди. У доимо ўнгга ва чапга қараб, барча ўйинчиларнинг жойлашувини кузатиб туради. У ҳар доим вақтдан устунлик қилади.
Леога қарши қандай ҳимояланиш мумкинлигининг ҳеч қандай усули йўқ - уни олдиндан айтиб бўлмайди," - деди Умтити The Elevate House’га берган интервьюсида.
Similar news
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид". Ҳусанов жавоб ўйинини бошланғич таркибда бошлайди!
Comments
Ия, бунақа туҳматлар Роналдуга қилинардику. Жамоанинг ғалабасимас, ўзининг голи учун югуради дейишардику. Нима бўлди буёғи
Чичиб қўйдими, чичди, зўр ўйнадими зўр дейишни нимаси ёмон?
Ҳақиқатдан 10 йилча аввал Баварияга қарши ўйинда Месси 0 га тенг ўйнади, буни тан олишни нимаси ёмон?
Месси Пеле ва Морадоналар қаторида саналади, лекин ғалаба ва мағлубиятларига назар ташланса Месси уларда икки бош устун.