"Бавария" "Реал"га қарши эҳтимолий тўқнашув олдидан "Бернабеу"нинг томидан "чўчимоқда"
18 mar 00:23
News
"Бавария" "Реал"га қарши эҳтимолий тўқнашув олдидан "Бернабеу"нинг томидан "чўчимоқда"
Бу ҳақда Bayern Space’нинг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифаси хабар берди.
Турнирнинг 1/8 финал босқичидаги дастлабки ўйинларида мюнхенликлар «Аталанта»ни (6:1), «қаймоқранглилар» эса «Манчестер Сити»ни (3:0) мағлубиятга учратган эди. Турнир тўрига кўра, Германия ва Испания жамоалари 1/4 финалда ўзаро тўқнаш келиши мумкин. Манба маълумотларига кўра, «Бавария» бош директори Ян-Кристиан Дрезен УЕФА «Бавария»га қарши бўладиган эҳтимолий ўйин вақтида Мадрид клубидан «Сантяго Бернабеу» стадионининг томини ёпмасликни талаб қилишига эришмоқчи. Гап шундаки, "Реал" мухлислари ёпиқ том остида "Бавария" футболчиларига жуда катта босим беришади.
Дрезен буни "қаймоқранглилар"нинг уй стадионидаги муҳит Мюнхен жамоаси футболчиларига ҳаддан ташқари кучли таъсир кўрсатиши ва ўйин натижасига ўз ҳиссасини қўшиши мумкинлиги билан изоҳламоқда. Тахминларга кўра, Дрезен бундай позицияни «Бавария»нинг 2023/2024 йилги мавсумда EЧЛ ярим финалида «Реал»дан мағлубиятга учрагани сабабли эгаллаган.
Similar news
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Comments