Latest news

23:15Мексика Эроннинг ЖЧ-2026даги ўйинларини қабул қилишга тайёр. Бу ҳақда мамлакат президенти маълум қилди  3 22:52“Барселона” Бастонига қизиқиш билдирмоқда. “Интер” футболчига нарх белгилаган  0 22:36Про лига: мураббийлар билан танишамиз — ОФК Кубоги-2011 ғолиби, "Навбаҳор" собиқ устози ва 2024 йилнинг энг яхши ёшлар мураббийи (1-қисм)   0 22:04"Спортинг" — "Будё Глимт". Таркиблар маълум  7 21:30Гринвуд "Ювентус"нинг ёзги трансфер ойнасидаги асосий мақсадига айланди  0 21:18"Манчестер Юнайтед" Каземиро бўйича қарорни қайта кўриб чиқмайди  1 20:49Костакурта: "Мен Леауни алмаштирмаган бўлардим"  0 20:21Расман: Францис Нарх "Каттақўрғон" футболчисига айланди  4 19:52"Арсенал" ҳимоячиси билан хайрлашмоқчи эмас  2 19:24Кувайт FIFA Series мусобақасида иштирок этмайди  1 18:55"Манчестер Сити" Испания терма жамоаси ҳимоячисига кўз тикди  2 18:27Анчелотти: "Вини — камтар, қувноқ ва ҳақиқий иқтидор"  9 17:59"Атлетико" Альварес бўйича қарор қабул қилди  2 17:31"Реал" футболчиси жамоадаги ўрнидан норози  6 17:02Ди Канио: "Леау майдонда сайр қиляпти"  1

Про лига: мураббийлар билан танишамиз — ОФК Кубоги-2011 ғолиби, "Навбаҳор" собиқ устози ва 2024 йилнинг энг яхши ёшлар мураббийи (1-қисм) News

Про лига: мураббийлар билан танишамиз — ОФК Кубоги-2011 ғолиби, "Навбаҳор" собиқ устози ва 2024 йилнинг энг яхши ёшлар мураббийи (1-қисм)

Сир эмаски, аввалги йилларда Про лига маълум муддат "уйқуда" эди — жамоалар сонининг камлиги ҳам атрофдаги қизиқишни пасайтиргани рост.

Бироқ 2026 йилдан бошлаб иштирокчилар сони ошгани ортидан мусобақага бўлган эътибор яна қайта бошлади. Айниқса, лигада ҳам таниш, ҳам мутлақо янги жамоалар пайдо бўлгани мухлисларни турли сюрпризлар кутмоқда, деган умидга ундамоқда.

Биз эса айнан шу жамоаларни бошқараётган мутахассисларга эътибор қаратдик. Улар орасида ёш ва истиқболли мураббийлар, катта тажрибага эга устозлар ҳамда номдор шахслар борлиги Про лиганинг бу мавсум янада қизиқарли кечишидан дарак бермоқда.

Илҳом Мўминжонов ("Металлург") — Орадаги 3,5 йиллик танаффусдан сўнг Илҳом Мўминжонов катта футболга қайтди. У сўнгги бор Фарғонанинг "Нефтчи" жамоасини Суперлигада бошқарган, ундан аввал эса клубни Про лигадан элитага олиб чиққан эди. Эндиликда мутахассис олдида яна бир муҳим вазифа турибди — Бекободга Суперлигани қайтариш.

Мўминжонов учун бу жараён бегона эмас. Шу боис у "Металлург" билан ҳам шундай натижага эришишга интилади. Мураббий бошқарган жамоалар, одатда, максимал мақсад сари ҳаракат қилиши билан ажралиб туради. Бу йўлда унга Дурбек Умаралиев, Андрей Шумара, Ойбек Қиличев ва Акмал Ортиқов кўмаклашади. Умуман олганда, "Металлург"ни осон бўлмаган, аммо қизиқарли мавсум кутиб турибди.

Бобур Абдураҳмонов ("Пахтакор-Фарм") — Янги мавсумда илк бор "Пахтакор" клубининг фарм жамоаси ҳам Про лигада иштирок этади. Асосан 2008 йил ва ундан кейин туғилган футболчилардан ташкил топган жамоага 1992 йилда туғилган Бобур Абдураҳмонов устозлик қилади.

Ёш мураббий бугунга қадар "Пахтакор" тизимида турли ёш тоифаларида, жумладан U-19 жамоасида фаолият юритган. 2024 йилда унинг бошчилигидаги ёш "шерлар" U-19 чемпионатида ғолиб чиқди. Йил якунига кўра эса Бобур Абдураҳмонов Ўзбекистоннинг энг яхши ёшлар мураббийи деб топилди.

"Фикримча, Про лига ўйинлари қизиқарли кечади. Жамоалар сони 14 тани ташкил қилади ва уларнинг аксарияти олдига аниқ вазифалар қўйилган. Биз, мураббийлар учун ҳам, бу яхши мактаб ва катта тажриба бўлади", — дейди Абдураҳмонов.

Рашид Ғофуров ("Яйпан") — Футболчилик фаолиятида "Навбаҳор", "Машъал", "Бунёдкор" жамоаларида, шунингдек Ўзбекистон миллий терма жамоасида тўп тепган Рашид Ғофуровни футбол мухлислари яхши танийди.

Мураббийлик фаолиятида у 2016 йил қисқа муддат "Навбаҳор"ни бошқарди, кейинчалик эса танаффус қилди. Сўнгра "Навбаҳор-Фарм" жамоаси билан ишлаб, Биринчи лигада бир неча йил давомида ёш футболчиларни тарбиялаш ва уларни асосий таркибга етказиш устида меҳнат қилди.

2026 йилдан эътиборан Яйпанда яна катта футбол муҳити қайтмоқда — бу сафар "Яйпан" номи остида. Жамоага Рашид Ғофуров бош мураббий этиб тайинланди. Эътиборли жиҳати шундаки, 2020 йил "Турон" илк уринишдаёқ Суперлига йўлланмасини қўлга киритган эди. Эндиликда таркиб жиҳатидан камтарона кўринаётган "Яйпан" қандай натижалар қайд этиши — мавсумнинг энг қизиқ интригаларидан бири бўлиб турибди.

Зайниддин Тожиев ("Ғазалкент") — Про лиганинг яна бир дебютанти сифатида "Ғазалкент" янгича лойиҳа, замонавий қарашлар ва аниқ стратегия билан футболимизга кириб келмоқда. Жамоа асосан ёшлар билан ишлаш, уларни ривожлантириш ва келажакда Европа майдонларига олиб чиқишни мақсад қилган.

Бундай йўналиш учун, албатта, ёшлар билан ишлашда тажрибали мутахассис талаб этилади. Шу маънода, болалар ва ёшлар футболида 10 йилдан ортиқ фаолият юритиб келаётган Зайниддин Тожиев тўғри танлов бўлди. У ўтган мавсум "Олимпик" мураббийлар штабида ишлаб, Про лига муҳитини яқиндан ўрганди ва қимматли тажриба тўплади.

Эндиликда ушбу кўникмалар Тожиев учун янги босқичда асқотиши шубҳасиз. Жамоа янги мавсумга тайёргарликни Анталия йиғини орқали олиб бориб, бир қатор кучли жамоаларга қарши ўртоқлик учрашувларида иштирок этди. Бу эса "Ғазалкент"нинг жиддий тайёргарлик билан майдонга тушишини кўрсатади.

Кўриниб турибдики, "Ғазалкент" Про лигада ўз услубига эга, кутилмаган натижалар қайд этиши мумкин бўлган қизиқарли жамоалардан бирига айланмоқда.

Асрор Алиқулов ("Шўртан") — Ўз вақтида жамоа молиявий қийинчиликлар, қарздорликлар гирдобида қолган паллада Алиқулов "Шўртан"да самарали иш олиб борган. Ўтган йилнинг иккинчи даврасидан эътиборан Асрор Чориевич яна Ғузорга қайтди ва жамоани қайтадан тиклашга киришди.

Унинг жамоалари ҳар доим интизомли, жанговор руҳда ҳаракат қилади, футболчилари эса майдонда максимал куч билан кураш олиб боради. Алиқулов бошқарувидаги жамоалар ҳар бир ўйинда характер кўрсата олиши билан ажралиб туради. Про лигада ҳам юқори ўринлар учун интилгани бежиз эмас.

Шу боис бу мураббийдан "Шўртан"ни яна элита — Суперлигага олиб чиқишини кутиш табиий. Зеро, у бундай вазифани аввал ҳам уддалай олган: "Машъал" билан икки маротаба ушбу натижага эришган. Айни пайтда жамоа таркиби ҳам ёмон эмас — маҳаллий футболчилар ва легионерлар ўртасида яхши уйғунлик шаклланган.

Жамолиддин Раҳматуллаев (Республика ФА) — Янги Миллий футбол маркази қошида Республика футбол академияси ҳам ўз фаолиятини бошлади. Академиянинг бош жамоаси эса Про лигада иштирок этади. Ушбу жамоада 2007 йил ва ундан кейин туғилган иқтидорли футболчилар тўп тепади. Жамоа асосан ёш истеъдодларни шакллантириш, уларни юқори даражадаги рақобат муҳитига тайёрлашга қаратилган.

Асосий мақсад — 2027 йилги U-20 Жаҳон чемпионатига пухта ва тизимли тайёргарлик кўриш. Шу йўлда футболчилар нафақат жисмоний, балки тактик ва психологик жиҳатдан ҳам ўсиб бориши кўзда тутилган. Мазкур лойиҳага тажрибали ва ёшлар билан ишлашни яхши биладиган мутахассис сифатида Жамолиддин Раҳматуллаев таклиф этилди. Унинг қўл остида академия жамоаси нафақат натижа, балки сифатли ўйин ва истиқболли футболчиларни етиштиришга интилмоқда.

Элдор Бойматов ("ТерДУ") — Про лигада университет жамоаларига кенг йўл очилди ва "ТерДУ" ҳам шулар жумласидан. 2011 йил "Насаф" билан ОФК Кубогида ғолиб чиққан, "Қизилқум" ва "Сурхон" жамоаларида тўп сурган собиқ ҳужумчи Элдор Бойматов бир неча йил олдин бутсаларини михга илганди. Қисқа фурсат ичида у мураббийлик фаолиятини бошлаб, "Қизириқ" жамоасида иш олиб борди ва 2024 йилги Ўзбекистон Кубогида муносиб иштирок этди. Кейинчалик ушбу жамоа "ТерДУ"га айлантирилди ва янги мавсумдан Про лига қатнашчилари сафидан жой олди. Бойматов учун бу йил тажриба тўплаш борасида муҳим имконият бўлади.

Элдор Мойлиев ("Лочин") — Мойлиевни футбол жамоатчилиги "Насаф" академияси, ёшлар ва фарм жамоаларидаги фаолияти орқали яхши танийди. "Лочин" Қарши давлат университети қошидаги жамоа ҳисобланади. Таркибнинг асосий қисмини "Насаф-Фарм"да тўп сурган ёш футболчилар ташкил этади. Шу боис жамоа ўзаро тушуниш ва жипслик борасида муаммога дуч келмайди. Мойлиев учун бу имконият — ўзини катта саҳнада намоён қилиш ва ёшлар билан ишлашдаги салоҳиятини янада очиб бериш учун муҳим синов бўлади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика