"Финалиссима" барибир Мадридда бўладиган бўлди
16 mar 16:38
News
"Финалиссима" барибир Мадридда бўладиган бўлди
Уни қайси стадионда ўтказиш ёки умуман ушбу ўйиннинг ўзи бўлиш-бўлмаслиги ҳақида етарлича хабарлар чиқди.
Хусусан, ўйин дастлаб Мадриддаги “Сантьяго Бернабеу”да бўлиб ўтиши белгиланди, лекин Аргентина буни рад этди. Кейин яна бошқача вариантлар таклиф қилинди. Бўлмади.

Охир-оқибат ушбу ўйин икки жамоа нейтрал майдон борасида келиша олмагани туфайли бекор қилинди.
Биласизми, гарчи ушбу ўйин бекор қилинган бўлса-да, бироқ худди ушбу терма жамоалар сафида ўйновчи футболчилар қарама-қаршилигидаги ўйин Мадридда барибир бўлади: бу апрелнинг 5-санасида "Ванда Метрополитано" майдонида бўлиб ўтадиган "Атлетико" – "Барселона" ўртасидаги баҳсдир.
Ушбу ўйиннинг Финалиссимадан кам жойи йўқ, чунки жамоалар таркиби бунга мисол бўла олади. Жумладан, Испания номидан "Барселона" шарафини ҳимоя қиладиган бир қатор футболчилар бор: Педри, Гави, Торрес, Лопес, Кубарси, Жоан ва Эрик Гарсия, Ольмо, Бернар, Касадо, Мартин (жароҳати бўмаганда Бальде) ва муҳими Ямаль...
"Атлетико" номидан эса Аргентина шарафини ҳимоя қилиши керак бўлган Альварес, Симеоне, Альмада, Николас Гонсалес, Науэль Молина ва дарвозабон Муссо каби футболчилар бор. Қолаверса, "Атлетико" таркибидаги испаниялик ўйинчи Ле Норман ҳам шу куни стадионда бўлади. Ажойиб тасодиф-а?!

Тўғри, турнир жадвалида "Атлетико"нинг "Барса"дан анча ортда бораётганлиги сабабли ла Лиганинг бор-йўғи навбатчи тур ўйини мақомида ўтадиган ушбу ўйин – гарчи соврин учун курашиладиган бир ўйинлик Финалиссима даражасига тенг келолмаса-да, Испанияда сўнгги пайтларда "Эл Класико"дан кўра кўпроқ интрига бағишлаётгани ва "Барса"нинг "Атлетико"га қарши сўнгги ўйинида учралган 0-4 ҳисобидаги мағлубияти учун реванш олиш йўлидаги яхши имконият эканлиги мазкур ўйинга бўлган эътиборни анчайин оширади.
Алишер Разиков
Similar news
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Comments