Мексика Эроннинг ЖЧ-2026даги ўйинларини қабул қилишга тайёр. Бу ҳақда мамлакат президенти маълум қилди
17 mar 23:15
News
Мексика Эроннинг ЖЧ-2026даги ўйинларини қабул қилишга тайёр. Бу ҳақда мамлакат президенти маълум қилди
Мексика президенти Клаудия Шейнбаум Эроннинг ЖЧ-2026 даги ўйинларини мамлакатга кўчириш эҳтимоли муаммо туғдирмаслигини айтди. Аввалроқ, Эрон футбол федерацияси президенти Меҳди Тож ўз терма жамоасининг ЖЧ-2026 даги ўйинларини АҚШдан Мексикага кўчириш бўйича музокаралар олиб борилаётганини маълум қилганди. ФИФА эса турнирнинг барча ўйинлари аввал эълон қилинган жадвалга мувофиқ ўтишини кутмоқда.
– Мексиканинг жаҳон чемпионатида Эрон ўйинларига мезбонлик қилиши учун шароит борми?
– Бу масала кўриб чиқилмоқда, вақти келганда сизга хабар берамиз. Мексика дунёнинг барча мамлакатлари билан алоқаларни қўллаб-қувватлайди. ФИФА қандай қарор қабул қилишини кўрайликчи, шундан сўнг янгиланган маълумотларни тақдим этамиз.
– Демак, Мексика учун бу муаммо эмас, шунчаки ФИФАдаги логистика масаласи, шундайми?
– Ҳа, — деди Шейнбаум.
Similar news
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Comments