Ла Лига. "Барселона" — "Севилья" 5:1 (матнли трансляция)
15 mar 21:25
News
Ла Лига. "Барселона" — "Севилья" 5:1 (матнли трансляция)
Ла Лига. "Барселона" — "Севилья" 5:1
Голлар: 9, 21, 51 - Рафинья, 38 - Дани Ольмо, 45+3 - Осо, 60 - Жоау Канселу
"Барселона": 13. Жоан Гарсия, 5. Пау Кубарси, 18. Жерард Мартин, 2. Жоау Канселу, 42. Хави Эспарт, 20. Дани Ольмо, 8. Педри (16. Фермин Лопес, 46'), 22. Марк Берналь, 28. Руни Баржи, 11. Рафинья, 9. Роберт Левандовски.
Захира: 25. Войцех Щенсни, 31. Диего Кочен, 4. Рональд Араухо, 24. Эрик Гарсия, 36. Альваро Кортес, 6. Гави, 10. Ламин Ямаль, 17. Марк Касадо, 43. Томми Маркес, 7. Ферран Торрес, 14. Маркус Рашфорд.
"Севилья": 1. Одиссеас Влаходимос, 5. Танги Куасси, 6. Неманья Гудель, 16. Хуанлу Санчес, 12. Габриэль Суасо (11. Рубен Варгас, 46'), 2. Хосе Анхель Кармона (21. Чидера Эжуке, 46'), 36. Осо, 18. Люсьен Агуме, 20. Жибриль Соу, 9. Акор Адамс (17. Ниль Мопе, 46'), 10. Алексис Санчес.
Захира: 13. Эрьян Нюланд, 32. Андрес Кастрин, 22. Федерико Гаттони, 3. Сесар Аспиликуэта, 19. Батиста Менди, 8. Жоан Жордан, 28. Мануэль Буэно, 24. Аднан Янузай, 7. Исаак Ромеро.
Огоҳлантиришлар: 37 - Габриэль Суасо
67.Эжукенинг кучли зарбасини Гарсия қайтарди!
66. "Барса" бирйўла учта ўзгариш қилди. Асосий ўйинчиларни "Ньюкасл" билан бўладиган баҳсга асраб олиб қўйди Флик.
64. Ламин Ямал захирадан майдонга тушишга тайёрланмоқда. Шунчаки, статистика учунмикин?)
61. Дўстлар, буёғига давом этмай қўяверсак ҳам бўладия?)

60. ГОЛ! Канселу ўйин тақдирини тўлиқ ҳал қилди! Португалиялик футболчи майдон марказидан олдинга юриш қилди, битта ҳимоячини алдади ва дарвозага аниқ зарба йўллаб, орадаги фарқни тўрттага етказди.
54. "Севилья" иккинчи бўлимга ҳужумчиларни "ташлаганди" захирадан. "Барса" эса рақиб шаштини тушириб қўя қолди бўлим бошидан.

51. ГОЛ! Рафиньядан хет-трик! Бразиялик форварднинг тепган тўпи рекошетга учраб дарвозага кириб кетди.
46. Ҳар икки жамоа ҳам бўлимни ўзгариш билан бошлади.
46. Иккинчи бўлим бошланди.
45+4. Биринчи бўлим якунланди.

45+3. ГОЛ! Осо ҳисобни қисқартирди! Ўнг қанотдан узатилган тўпни Осо дарвозага йўллади ва гол урди!
45+2. Санчеснинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди.
45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.
45. Лева ўзига ҳаволатиб узатилган тўпни боши билан дарвозага йўллади, аммо ноаниқ бўлди.
42. "Барселона" тўлиқ тўп назоратини эгаллаган, "Севилья" майдонда йўқдек, гўё.
39. Хўш, масала ҳалми энди?

38. ГОЛ! Ольмо ҳисобни учтага оширди! Ўзига узатиб берилган тўпни дарвозага йўллади ва бу аниқ бўлди!
35. Мартин жарима майдончасига кириб бориб зарба берди, аммо кучсиз чиқди.
31. "Севилья"да иштиёқ юқори эмасдек кўринмоқда, айтарли ҳужумлар кўрмаяпмиз.
25. Левандовскининг зарбаси ноаниқ бўлди.
22. Умуман олганда иккила вазиятда ҳам пенальти бор эди, энди меҳмонларнинг реакцияси янада қизиқ бўлади.

21. ГОЛ! Рафинья иккинчи марта пенальтидан гол урди!
19. Пенальти, 19 дақиқада иккинчи бор!
18. Қизиқ ҳолат, "Севилья" жарима майдончаси ичида футболчининг қўлига тўп тегди. Бош ҳакам ВАР билан гаплашмоқда. Яна бир пенальти бўлиши мумкин.
17. Олмонинг узоқдан тепган тўпини Одиссеас қайтариб юборди!
14. Чапдан узатилган тўпни Осо дарвозага йўллади, Гарсия ушлаб олди.
10. Тезкор гол уриб олди "Барселона", буёғига меҳмонлар нима қилади, кузатамиз.

9. ГОЛ! Рафинья ҳисобни очди! Бразилиялик футболчи пенальтини аниқ амалга оширди!
8. "Барса"дан дастлабки ҳужум, Рафинья тўпни Канселуга узатди, у олдинга ўтаётган рақиб йиқитди. Пенальти!
3. "Севилья" фаол бошлади, жарима зарбаси ишлаб, уни амалга ҳам оширди, бироқ хавфли бўлмади.
1. Ўйин бошланди.
- Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Барчангизни Ла Лига 28-тур доирасидаги "Барселона" — "Севилья" учрашувининг матнли трансляцияни кузатиб боришга таклиф этамиз!
Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Comments
Умиди пучга чиққани сабабли аламига чидай олишмаяпти)). Олға Барса.