Тарихда илк бор ўзбекистонлик футбол мутахассислари ФИФА қўмитасига тайинланди
12 oct 15:50
News
Тарихда илк бор ўзбекистонлик футбол мутахассислари ФИФА қўмитасига тайинланди
Юртимиз 2024 йилда илк бор ФИФА миқёсидаги футзал бўйича Жаҳон чемпионатини қабул қилган бўлса, 2027 йилга келиб ёшлар ўртасидаги Мундиалга мезбонлик қилишидан хабарингиз бор.
ФИФАнинг Футболда технологиялар, инновациялар ва рақамли ривожланиш қўмитаси (Football Technology, Innovation and Digital Transformation Committee) — футболни замонавий технологиялар орқали ривожлантиришга қаратилган энг муҳим тузилмалардан бири ҳисобланади.
Қўмита ВАР, голни аниқлаш технологияси, яримавтоматик офсайд тизими, рақамли мониторинг, сунъий интеллект каби инновацион ечимларни ривожлантириш, синовдан ўтказиш ва футболга жорий этиш устида иш олиб боради. ФИФА Кенгашининг қарорига кўра, Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Ирматов 2025–2029 йиллар учун ушбу қўмитанинг раис ўринбосари этиб тайинланди. Қўмитага ФИФАнинг Футбол технологиялари бўйича директори Йоханнес Холзмуеллер раҳбарлик қилади.
Шунингдек, ЎФА Бош котиби Аваз Максумов Соҳил футболи қўмитасига (Beach Soccer Committee), ЎФА аёллар футболини ривожлантириш бўлими бошлиғи Юлия Панина Аёллар миллий терма жамоалари ўртасидаги мусобақалар қўмитасига (Women's National Team Competitions Committee) тайинланди.
Similar news
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Comments