Latest news

02:57Ла Лига. Мбаппе ва Родригонинг голи "Реал"га меҳмонда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  17 02:37А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Болонья" устидан минимал ғалабага эришди  3 02:18Бутун дуне асабига ўйнаган вазир ёҳуд Мессининг Хиндистондаги "дўсти"  2 00:28Туркия Суперлигаси. Шомуродов тўпурарлик пойгасида етакчи бўлиб олди  6 00:06А Серия. "Интер" меҳмонда ғалабага эришди  1 23:58Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди  45 23:49Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия" рақибларини мағлуб эта олмади  1 23:05Хосеп Гвардиола АПЛда Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  1 22:38"Тоттенхэм” испаниялик футболчи учун 70 млн евро таклиф қилди  0 22:10Саудия Арабистони шаҳзодаси "Барселона"ни сотиб олиши мумкин  21 21:39А Серия. "Наполи" меҳмонда "Удинезе"га мағлуб бўлди  1 21:09АПЛ. "Ман Сити" йирик ғалабага эришди, Ҳусанов захирада қолдирилди, "Тоттенхэм"да эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  37 20:10Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Трактор" ғалабага эришди, Ўрунов ва Ҳамробеков майдонда ҳаракат қилишди  1 19:31Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  2 19:04А Серия. "Милан" 77-дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда, ўз уйида "Сассуоло"ни мағлуб этолмади  8

ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади? News

ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?

Шу кунларда Қатарда ФИФА Араб Кубоги мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Ушбу мусобақа 18 декабргача давом этади.

Турнирда кимлар қатнашяпти?

Бу тарихдаги 11-мусобақа бўлиб, Араб давлатлар иштирокида ҳар 4 йилда бир марта ўтказилиши маълум қилинган. ФИФА Араб Кубоги авваллари шунчаки Араб Кубоги деб номланарди, 2021 йилдан бошлаб эса олдига ФИФА атамаси қўшилди ва шундан бери ФИФА Араб Кубоги сифатида ёритиб келинмоқда. Бу ФИФА байроғи остидаги иккинчи мусобақа ҳисобланади.

Тўрт йил олдин БАА мезбонлик қилган турнир бу сафар Қатарга топширилди. 1 декабрь куни старт олган ФИФА Араб Кубоги айтиб ўтганимиздек, 18 декабрда ўз ниҳоясига етади. Бу йилги мусобақада қатнашиш учун 23та давлат (!) ариза топширган бўлиб, шундан 9таси тўғридан тўғри гуруҳларга жойлаштирилди. Булар - мезбон Қатар, амалдаги чемпион Жазоир ва ФИФА рейтингига кўра, юқори 7та ўринни эгаллаб турган мамлакатлар: Марокаш, Миср, Тунис, Саудия Арабистони, Ироқ, Иордания, БАА.

ФИФА рейтингида кейинги ўринларда турган жамоалар эса мусобақани саралаш босқичидан бошлашди. Саралашда қатнашган жамоалар: Уммон, Баҳрайн, Сурия, Фаластин, Коморо, Мавритания, Ливан, Судан, Ливия, Қувайт, Яман, Жанубий Судан, Джибути, Сомали. Бу жамоалар жуфтликларга бўлиниб (7та жуфтлик) ўзаро биттадан плей-офф ўйинини ўтказишди ва ютган жамоалар гуруҳ босқичига йўл олди. Шундай қилиб жами 16та жамоа йиғилди. 


16та жамоа тўрттадан тўрт гуруҳга бўлинди:

A гуруҳи: Фаластин, Сурия, Тунис, Қатар.

B гуруҳи: Марокаш, Саудия Арабистони, Уммон, Коморо.

C гуруҳи: Иордания, БАА, Миср, Қувайт.

D гуруҳи: Жазоир, Ироқ, Баҳрайн, Судан.


Қатарга топширилган мусобақага жами 54 нафар ҳакамлар бригадаси жалб этилган бўлиб, шулардан 14 нафари бош ҳакам, 28 нафар қанот ҳакамлари ҳамда 12 нафар ВАР ҳаками таклиф этилди. Қатардаги турнир 6та стадионда бўлиб ўтиши белгилаб қўйилган:

Al Bayt Stadium, сиғими - 68,895

Lusail Stadium, сиғими - 88,966

974 Stadium, сиғими - 44,089

Ahmad bin Ali Stadium, сиғими - 45,032

Education City Stadium, сиғими - 44,667

Khalifa International Stadium, сиғими - 45,857


Кеча тунда чорак финалнинг охирги учрашуви бўлиб ўтди ва барча ярим финалчилар аниқланди. Чорак финал натижалари:

Фаластин - Саудия Арабистони 1:2

Иордания - Ироқ 1:0

Марокаш - Сурия 1:0

Жазоир - БАА 1:1 (пенальтилар серияси 6:7)


15 декабрь куни ярим финал баҳслари ўтказилади:

Саудия Арабистони - Иордания

Марокаш - БАА


Ҳал қилувчи финал учрашуви 18 декабрь куни муҳташам Lusail Stadiumда бўлиб ўтади. Шу куни ярим финалда мағлуб бўлган жамоалар ўртасида 3-ўрин учун баҳс ҳам ўтказилади.


Мусобақа тарихига назар

Араб Кубоги илк бор 1963 йил Ливанда ташкил қилинган бўлиб, мусобақанинг дастлабки ғолиби Тунис терма жамоаси ҳисобланади. Ушбу мусобақа 1964, 1966 йилларда ҳам ўтказилган, аммо шундан сўнг қарийб 20 йил ўтказилмади ва фақат 1985 йилга келибгина қайта тикланди.

Шундан сўнг 2012 йилга қадар мусобақа яна беш марта Араб футбол ассоциациялари бирлашмаси (АФАБ) шафелигида ўтказилди. Ундан кейин мусобақа яна тўхтаб қолди. Фақат 2021 йилга келиб ФИФА мусобақани "оталиққа" олгач, яна йўлга қўйилиб ФИФА Араб Кубоги номи билан қайта старт олди. Умуман олганда шу пайтгача ўтказилган 10 мусобақани 6та терма жамоа ютган. Энг кўп ғолиблик Ироқ терма жамоасига тегишли бўлиб, улар 4 марта Араб Кубогида зафар қучган.

Мусобақанинг ташкил топиши ҳам қизиқ бўлган. 1957 йил ливанлик журналист Нассиф Маждалани Ливан футбол ассоциациясининг ўша пайтдаги бош котиби Иззат Ал Турк билан суҳбатда араб давлатлари ўртасида халқаро турнир ташкил этиш таклифини беради. Раҳбар бу таклифни ассоциация ўрганиб чиқишини маълум қилади.

Орадан беш йил ўтиб 1962 йилда ўтказилган араб давлатлари ассамблеясида Ливан футбол ассоциацияси президенти Араб Кубогини ташкил этиш ғоясини илгари суради. Бир нечта давлатга бу таклиф маъқул келиб, натижада орадан бир йил ўтиб илк мусобақа Ливанда ташкил этилади ва биринчи турнирда 5та жамоа қатнашади: Ливан (мезбон), Иордания, Қувайт, Сурия ва Тунис. Ўйинлар умумий гуруҳ шаклида битта стадионда ўтказилиб, 4та учрашувнинг ҳаммасида зафар қучган Тунис илк мусобақа ғолибига айланади.

Мана энди орадан йиллар ўтиб мусобақа нуфузи шу қадар ортиб кетдики, араб терма жамоалари учун Араб Кубогида чемпион бўлиш ниҳоятда обрўли ҳисобланади. Мусобақанинг нуфузи ортишига ФИФА президенти Жанни Инфантино қўшган ҳисса жуда катта. 2021 йилги турнир финалига борган Инфантино ФИФА келгуси мусобақаларга ҳам бош-қош бўлишини алоҳида таъкидлайди. Навбатдаги йиғилишдан сўнг, мусобақани ҳар 4 йилда ўтказиш белгилаб, 2025, 2029, 2033 йилги турнирлар Қатарда бўлиши маълум қилинади.


Ўзимизнинг мавзу

Энди ўзимизнинг мавзуга қайтамиз. Жанни Инфантинонинг ФИФА раҳбари этиб тайинланиши жаҳон футболида катта инқилобни юзага келтирди. Халқаро мусобақалар кўпайди, бир қатор турнирларда иштирокчилар сони ортди. Оддий мисол, жаҳон чемпионати қатнашчилари 32тадан 48тага оширилди. Ўсмирлар ўртасидаги турнирларда ҳам жамоалар кўпайди. ФИФА деярли ҳар ой тинмай мусобақа ўтказиш билан банд. Аёллар ўртасида илк бор футзал бўйича Жаҳон чемпионати йўлга қўйилгани ҳам ФИФАнинг ҳозирги раҳбари саъй ҳаракатлари туфайли.

ФИФА Араб Кубоги ФИФА тақвимида белгилаб қўйилган санада ўтказилмайди, шунга қарамай мусобақа нуфузи ортиб бормоқда. Биз ҳам ФИФА шафелигида шундай турнир ташкил қилишимиз мумкин. Номини ФИФА Туркий давлатлар Кубоги деб номласа бўлади. Агар бу таклиф ФИФАга берилса, ўйлаймизки, таклиф ерда қолмайди ва албатта мусобақани ташкил этиб, илк мезбонликни ўзимизга олсак бўлади. Мусобақа тоқ йиллари июнь-июль ойларида (чунки жуфт йиллари Жаҳон чемпионати ва Олимпиада бор), ҳар икки ёки тўрт йилда бирта ўтказилади.


Кимлар қатнашади?

Мусобақа номидан келиб чиқиб бу турнирга аввало туркий давлатлар таклиф этилади. Айтайлик, мезбон Ўзбекистон ҳамда қатнашчилар Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркманистон. Футбол дин ва миллат танламаслигини инобатга олсак, турнирга Эрон, Тожикистон ва Афғонистонни ҳам таклиф этса бўлади, гарчи улар туркий давлат бўлмаса-да. Географияни кенгайтириш мақсадида Ҳиндистон билан Покистонни ҳам қўшиш мумкин. Муҳими, иштирокчилар ва ўйинлар сони кўп бўлсин.

Қатар 18 кун ичида 16та жамоалик турнир ўтказаётган бир пайтда биз ҳам ўтказа оламиз. Бошида ҳеч бўлмаса 8та жамоа билан бошлаб, жамоалар икки гуруҳга бўлинган ҳолда ўйнаса, финалга чиққан жамоа жами 5та ўйинда майдонга тушган бўлади ва катта тажриба олади. Тўғри, ҳозир КАФА мусобақаси ўтказиляпти, лекин бу мусобақанинг нуфузи у қадар баланд эмас. Бунинг устига КАФА Тожикистонга ўтиб кетганидан бери бизда унчалик қизиқиш қолмаган.

Бу ўринда биз нуфузи КАФАдан анча баланд турнир - ФИФА Туркий давлатлар Кубогини ташкил қила оламиз. Мана бу футболда ҳақиқий "портлаш" бўлади. Ўзбекистон КАФА финалида қачон Эрон билан ўйнаркан деб кутиб ўтирмаймиз, Ўзбекистон Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон билан қачон ўйнайди деб керак бўлса ҳар ўйинни кутамиз. Нима дедингиз?


Х.Холиқов.

Rating: +15   

Comments

+2   
13 dec 20:35:33
Мансур Исмаилов
Одамни эси кирди-чиқди бўлиб қолса хаёлга нималар келавермайди!
+2   
13 dec 19:24:50
M-S Olimov
Nomi Turkiy bolsa faqat turkiylar bolishi kerak, bolmasam o’rtoqlik turniri bolib qoladi terma bolib, turkiy davlatlar faqat 6 ta
+2   
13 dec 17:48:05
From Earth
Туркий давлатлар деб турибди, россияга бало борми? Татаристон Бошқирдистон деганларинг билан уларни терма жамоаси борми сал мияни ишлатсаларингчи? Эронда фалонча, афғонда пистонча туркий бор дейсан, юз фоиз туркий бўлгани билан давлати форсийзабонми?? Шимолий Кипр дейсанлар, Шимодий Кипрни термаси йўқку, бўлсаям уни мусобақага қўшса ФИФА жаримага тортишини ўйлашасанларми? Ачиган миядан сасиган фикр чиқарш шартмас. Мабодо афғон, эрон, покистон ва ҳиндларни қўшса, унда мусобақа номини туркий давлатлар деб эмас бошқа ном билан номлаш керак. Лекин, ҳинд, покистон ва афғон термалари билан ўйнаб туркия, озарбайжон, венгрия ва ўзбекистон ҳеч нарса ютмайди.
+1   
13 dec 14:39:32
БЕК@
ФИФА Туркия давлатлар эмас, ФИФА туркий давлатлар бўлади
   
14 dec 10:15:57
Юнусов Ойбек
Fifrafiton
   
14 dec 01:17:32
Boburjon⚔️ Saydahmedov????️
Oʻzi cafa borku shunga oʻxshash turnir
   
13 dec 23:08:33
Bu shunchaki o'yin
Зур фикр факат Номига муносиб булиб Туркия, Киргизистон, Узбекистон, Озарбайжон, Турманистон, Козогистон катнашса. Бошкаси шартмас. Бошида Туркия купрок етакчилик килиши мумкин. Аммо биз хам кучли ракобат таклиф эта оламиз. Хар холда айни пайтда Озарбайжон ва Козогистондан кучлирокмиз.
   
13 dec 20:18:54
J afar Abdullayev
Xali unaqa turnir yoqku lekin betta ruslar yoki vengriya u bu qilib tawadi
   
13 dec 20:03:32
Rustam Ruziyev
Reply to comment by M-S Olimov
Nomi Turkiy bolsa faqat turkiylar bolishi kerak, bolmasam o’rtoqlik turniri bolib qoladi terma bolib, turkiy davlatlar faqat 6 ta
➕➕➕
   
13 dec 19:22:58
M-S Olimov
Vengriya ham turkiy emasku,
   
13 dec 19:20:11
My Computer
Reply to comment by Abdusalom Mirzayev
Эронни туркийлар кўп босиб олган, яқингача Эрон президенти туркийлардан эди, тожиклар ва ўзбеклар шунчалик аралашиб кетганки ўзбек тожиклигини тожик ўзбеклигини билмайди. Афғон ва Покистон форсий эмас.
Бу йерда факат ТУркий давлатлар дейилган, расман уша давлатлар узини Туркий деб эълон килсин кейин кушса булади
   
13 dec 18:57:44
Исламидин Камалатдинов
Reply to comment by Антикоррупционер
Россияни кушса жамоасида факат туркийлар (татарлар, бошкирлар ва бошкалар) уйнаши керак, деган шарт билан кушса булади. Акс холда хаммаси урислар булиб кетиши мумкин.
Унда Қорақалпоғистон хәм уйнасин????????
   
13 dec 18:28:17
Ulugbek....
Boʼmedi. Sababi Turkiy davlatlar sani kam. Davlatlar koʼp lekin Terma jamoalari yoʼq. Musobaqaga boshqa davlatlarni taklif qilish mantiqsin. Xullas boʼlar boʼmas narsa yozmasdan vaqtlarini aqillaring yetgan narsaga sarflaylar iltimos
   
13 dec 18:14:10
Ravshan Umidov
Фақат шу бизда Утмасин! Курдик хар уйинда Хакамлар очиқчасига Узбекистонга ёнбосгагини. Келган жамоаларни хеч бири хурсанд бб кетмади , бари Нохолисликдан норозилиги куриниб қолди. Бунақа турнирларни утказиш Узбекистонга эмас экан, айниқса Қардошлар билан.
   
13 dec 16:22:59
UFA bu UFA
Vengriya va Kiprdan koʻproq foyda Hindiston Pokistondan koʻra. Mantiqan toʻgʻri boʻladi
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика