Мукофот жамғармаси — 1 миллиард сўм. United MFL — Ўзбекистондаги биринчи медиа футбол лигаси ташкил этилмоқда
16 dec 16:37
News
Мукофот жамғармаси — 1 миллиард сўм. United MFL — Ўзбекистондаги биринчи медиа футбол лигаси ташкил этилмоқда
Тадбирда Ўзбекистон Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти иштирок этиб, мамлакат спортида илк бор амалга оширилаётган ушбу лойиҳани қўллаб-қувватлашини билдирди.
Ташаббус ҳамюртларимиз орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, шунингдек, футболга бўлган қизиқишни янада оширишга хизмат қилади. Конференция давомида бўлажак мусобақа ҳақида батафсил маълумот берилди. United MFL раҳбари Нодир Пўлатов барча иштирок этадиган жамоаларга омад тилади.
Режага кўра, дастлабки чемпионатнинг биринчи босқичи 2026 йилнинг 1 март куни старт олиб, 14 июнига қадар давом этади. Унда 16 жамоа иштирок этади. Майдонда футболчилар 7х7 форматда куч синашишади. Иккита тайм 20 дақиқадан. 2026 йил 6 сентябрдан 31 октябргача United MFL кубок баҳслари ўтказилади. Мукофот жамғармаси 1 миллиард сўм этиб белгиланган.
















Similar news
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Comments