Latest news

19:40Сенегал ҳукуматидан КАФга оғир айблов: "Улар коррупцияга ботган, кубокни Марокашга беришлари — адолатсизлик!"  0 19:15Суперлига. "Хоразм" – "Бунёдкор" 0:1 (матнли трансляция)  3 19:15Суперлига. "Қўқон-1912" – "Навбаҳор" 0:1 (матнли трансляция)  8 19:00"Қизилқум" – ОКМК. Таркиблар эълон қилинди  0 17:54"Келиб олиб кетинглар!" Ниакате чемпионлик Марокашга олиб берилганидан даҳшатда  1 17:44Даҳшатли талаб! "Атлетико"нинг 55 минг мухлиси финалга бормоқчи, аммо чипталар етмайди  2 17:31"Реал"да катта хавотир: Куртуа "Атлетико"га қарши супердербини ўтказиб юборадими?  3 17:20Расман: Кудряшов жамоадан кетди. "Сурхон"ни вақтинча Анвар Ғофуров бошқаради   1 17:03Энрике "Челси"ни тор-мор этгач лол қолдирди: "Бизнинг иккита голимиз ўйин тақдирини ҳал қилиб бўлганди!"  1 16:55Ўзбекистон Жаҳон чемпионати арафасида Европанинг топ терма жамоасига қарши ўйнаши мумкин  17 16:46Котрина Кулбите: "Тарих яратишга бир қадам қолди"   2 16:26Дик Адвокат "Фейеноорд"да Робин ван Персига маслаҳатчи бўлади  1 16:21Гвардиола "Реал"ни "Манчестер Сити"нинг энг қийин рақиби деб ҳисобламайди  11 15:20Жалолиддин Машарипов: "Узоғи билан 1 ойда умумий гуруҳга қайтаман"  5 13:40ФИФА Эронга умид билдирмоқда  2

Доннарумма — ФИФА талқинига кўра 2025 йилнинг энг яхши дарвозабони News

Доннарумма — ФИФА талқинига кўра 2025 йилнинг энг яхши дарвозабони

"Манчестер Сити" ва Италия терма жамоаси дарвозабони Жанлуижи Доннарумма 2025 йилнинг энг яхши посбони деб эътироф этилди.

Бу ҳақда ФИФА матбуот хизмати хабар берди.

Жорий йилда италиялик футболчи ПСЖ билан Франция чемпионлигини қўлга киритди, шунингдек, Чемпионлар Лигаси ва мамлакат Кубогида ғалаба қозонди. Ёзда Жижи 35 миллион евро эвазига "Манчестер Сити" сафига ўтди.

Бундан ташқари, у Чемпионлар Лигасида мавсум рамзий терма жамоасидан ҳам жой олганди.

Айни пайтга қадар Доннарумма "шаҳарликлар" либосида 18 ўйин ўтказиб, 16 та гол ўтказиб юборди ва 8 бор дарвозасини дахлсиз сақлаб қолди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили "The Best FIFA-2024" мукофотини "Астон Вилла" дарвозабони Эмилиано Мартинес қўлга киритган эди.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика