ФИФА платформасига интеграция: ПФЛ клубларга қатъий талаб қўйди
15 dec 16:39
News
ФИФА платформасига интеграция: ПФЛ клубларга қатъий талаб қўйди
"Учрашув шу йилнинг 2 декабрь куни Ассоциация ва Лига ўртасидаги келишув асосида ташкил этилди.
Клуб эндиликда ФИФА тизими билан интеграция қилинган платформага нафақат Лига байроғи остида ўтадиган мусобақаларда иштирок этадиган футболчиларини, балки ўз ҳаваскорларини ҳам юклаши талаб этилади. Бу билан бир вақтнинг ўзида уч йўналиш тартибга келтирилади:
• клуб қошидаги футбол мактаби/академияси тарбияланувчиларини рўйхатдан ўтказиш орқали электрон футболчи паспортини юритиш тизими йўлга қўйилади;
• клубнинг ОФК лицензиялаш платформасига ўз тарбияланувчилари ҳақидаги маълумотларни юклаши масаласи соддалаштирилади ва шаффофлаштирилади;
• клубнинг ўз тарбияланувичиси учун келажакда қўлга киритиши мумкин бўлган эҳтимолий машғулот компенсацияси ёки бирдамлик механизми маблағларини ҳисоблаш тизими тартибга солинади.


Суперлига мисолида кўрсатилса, "Пахтакор", "Насаф", "Бунёдкор", "Машъал", "Шўртан" ва "Локомотив" клублари бир неча йиллардан буён ўз тарбияланувчиларига жиддий эътибор қаратиб келади. 2025 йилга келиб ўз тизимида мактаб ташкил қилаётган клублар сони ортиб, "Нефтчи", ОКМК ва "Сўғдиёна" клублари ҳам ўз академиясига асос солди. Бу ҳақда расман эълон қилганига бир неча ой тўлган бўлса-да, Лига эндиликда клублардан тезлашишни талаб қилади. Улар январь ойидаёқ U-10 ёш тоифасидан бошлаб, U-17 ёш тоифасига қадар кетма-кетликда жамоаларни ташкил қилиши ва ҳар бир ёш тоифаси учун энг камида 25 нафардан тарбияланувчини электрон рўйхатдан ўтказиши шарт. Бунда ҳар бир тарбияланувчи клуб тизимига расмий буйруқ асосида қабул қилиниши ва ёш футболчининг фаолияти тўлиқ мониторинг қилиб борилиши лозим.
Бир неча йиллардан буён Ассосиациясининг амалий кўмаги билан ОФК лисензиялашида қатнашиб келаётган, бироқ бугунга қадар ўз мактаби масаласида жиддий бош қотирмаган "Динамо", "Навбаҳор", "Қизилқум", "Сурхон", "Андижон", "Қўқон-1912", "Бухоро", "Хоразм" каби клублар эса ЎФА билан ҳудудий футбол мактаблари бошқарувини қўлга олиш юзасидан шартнома имзолайди. Бунда улардан ҳам юқоридаги ёш тоифалари бўйича минимум 25 нафардан тарбияланувчини Лига рўйхатидан ўтказиш сўралади. Унга қадар эса клуб профессионал футболчини рўйхатдан ўтказа олмайди.
Юқоридаги масалалар ҳар бир клуб томонидан қонун ҳужжатлари, регламент талаблари асосида тўла тартибга келтирилиши шарт. Клубнинг масалага енгил муносабатда бўлишига йўл қўйилмайди", – дейилади ташкилот хабарида.
Similar news
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Comments