Latest news

18:12Жозе Моуринью: "Матбуот билан мулоқот – ўйинчиларга гап уқтиришнинг бир усули. Мен уларга ҳам журналистларга айтган гапимни айтаман"  0 17:17Левандовски ёзда эркин агент сифатида МЛС жамоасига ўтиши мумкин  0 16:56"Реал" ТВ Лапортанинг Негрейрани танимаслиги ҳақидаги сўзларига жавобан: "Эслатиб ўтамиз, судда ёлғон гапириш – бу жиноят"  3 16:25Адейеми хотини сабаб "Боруссия"дан кетиши мумкин. Хип-хоп ижрочи Лоредана Дортмундда эмас, Европа мегаполисида яшашни хоҳламоқда  7 15:38Моуринью психологик ҳийлалар ҳақида: "Мен вақти-вақти билан гапирадиган бемаъни гапларим билан эмас, титулларим билан машҳурман"  4 15:01Нигерия ЖЧ саралашидаги мағлубиятдан сўнг Конго ДР устидан ФИФАга шикоят қилди. Баъзи конголик футболчиларда Европа паспортлари бор, бу эса мамлакат қонунчилигида тақиқланган  11 14:32CTA "Алавес" билан ўйиндаги Винисиус вазиятида VAR қарорини қўллаб-қувватлади  1 13:58Ибрагимовичнинг ўғли "Милан"нинг Италия Суперкубоги учун қайдномасидан жой олди  2 13:14Ўзбекистон миллий футзал терма жамоаси Бухородаги йиғинни давом эттирмоқда  3 13:11Суперлига–2025. Эксперт хулосаси: "Насаф" селекцияда ютқазди, "Нефтчи" эса кутилмаларни оқлади  1 12:48Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди  21 12:25Луис Суарес футболчилик фаолиятидаги сўнгги мавсумни қаерда ўтказади?  7 11:46Қувондиқ Рўзиев "Навбаҳор"га қайтди  2 11:25Трамп Кот-д’Ивуар ва Сенегал фуқароларининг АҚШга киришини чеклади. Уларнинг терма жамоалари ЖЧ-2026да ўйнайди  2 10:14МЮ Семеньо учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум   3

Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни мағлуб этди News

Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни мағлуб этди

Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Сўғдиёна" учрашуви якунланди.

Суперлига

19-тур

"Пахтакор" – "Сўғдиёна" 2:0

Тошкент. "Жар" стадиони. 19:00

Бош ҳакам: Фирдавс Норсафаров

Ёрдамчи ҳакамлар: Зуфар Элибоев, Фарҳод Усмонов

Захира ҳаками: Азиз Жуманов

Назоратчи: Бобур Ҳайдаров

VAR: Иброҳим Исмоилов

AVAR: Кристина Середа

Комиссар: Шаҳзод Холбоев

Голлар: 1:0 – 14, Иброҳим Ибрагимов (пенальти), 2:0 – 73, Ҳожиакбар Алижонов

"Пахтакор": 12.Владимир Назаров, 4.Заид Таҳсин, 7.Ҳожиакбар Алижонов, 8.Диёр Холматов (17.Достонбек Ҳамдамов, 82), 9.Иброҳим Ибрагимов, 18.Бобир Абдихолиқов (11.Игорь Сергеев, 46), 21.Башар Ресан (15.Ҳожимат Эркинов, 46), 50.Фламарион (10.Азиз Турғунбоев, 71), 55.Муҳаммадрасул Абдумажидов, 77.Дилшод Саитов, 94.Брайан Риаскос (23.Абдурауф Бўриев, 71)

Захира: 19.Жонатан Луис, 2.Беҳруз Асқаров, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 20.Дилшод Абдуллаев

"Сўғдиёна": 27.Милан Митрович, 2.Зоир Жўрабоев, 3.Исломжон Қобилов (7.Хондамир Мустафоқулов, 62), 4.Отабек Аҳадов, 8.Суҳроб Иззатов, 10.Шохруҳбек Абдураҳмонов (9.Самандар Мавлонқулов, 62), 13.Филип Иванович, 14.Люпчо Дориев, 19.Жавоҳир Қаҳрамонов, 70.Жасур Жалолиддинов (99.Умид Султонов, 88), 98.Рубин Хебай (18.Ойбек Нурматов, 74)

Захира: 21.Муҳаммадюсуф Собиров, 5.Беҳруз Жуматов, 28.Станислав Андреев, 32.Нодиржон Сойибов, 33.Сардор Раҳмонов

Огоҳлантириш: Муҳаммадрасул Абдумажидов (43), Суҳроб Иззатов (90+3)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90+1. Ҳамдамовнинг зарбаси дарвоза устунидан қайтди.

90. Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди.

88. "Сўғдиёна"да ўзгариш.

82. Жалолиддиновнинг жаримадан тепган тўпи дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

80. Турғунбоев тепган тўпни Митрович ушлаб олди.

78. Бурчак узатмасидан сўнг Иванович бош билан ноаниқ зарба йўллади.

74. "Сўғдиёна"да ўзгариш.

73. ГОЛ! Алижонов чап оёқда "Сўғдиёна" дарвозасининг юқори бурчагини аниқ нишонга олди! 


71. "Пахтакор"да икки ўзгариш.

70. Жалолиддиновнинг зарбасини Назаров ушлаб олди.

66. "Сўғдина" бурчак узатмаси зарба билан якунланди. Назаров ўз ўрнида.

62. "Сўғдиёна"да икки ўзгариш.

59. Жалолиддиновнинг жаримадан узатмаси ноаниқ зарба билан якунланди. 

55. Жалолиддиновнинг зарбаси ноаниқ.

50. Абдураҳмонов ўта қулай вазиятда аниқ зарба йўллай олмади.

48. Хебайнинг зарбасини Назаров қайтарди.

46. Иккинчи бўлим бошланди. "Пахтакор"да икки ўзгариш.

Тайм якунланди.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди.

43. Абдумажидов Хебайни йиқитгани учун огоҳлантирилди.

39. Жўраобевнинг узатмасини Хебай бош билан дарвозага тўғрилаб қўя олмади.

38. Абдихолиқов марказда Ивановичга нисбатан фол ишлатди.

33. Дориевнинг чап оёқдаги зарбасига аниқлик етишмади.

29. Фламарион бурчакдан узатган тўпни Таҳсин бош билан дарвозага йўллади, ноаниқ. 

26. Абдураҳмоновнинг зарбаси ноаниқ.

25. Дориевнинг жарима майдонида чап оёқда йўллаган зарбаси ноаниқ.

20. Алижонов рақиб дарвозабони олдинроққа чиққанини пайқади ва қанотдан дарвозани ишғол қилмоқчи бўлди, Митрович тўпни қайтарди.

20. Холматовнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси ноаниқ.

19. Жалолиддиновнинг жаримадан узатмасидан сўнг Ивановичдан бош билан ноаниқ зарба. 

16. Қобиловга нисбатан фол ишлатилди.

14. ГОЛ! Ибрагимов пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди! Митрович тўп йўналишини топди, аммо қайтара олмади.


12. "Сўғдиёна" дарвозасига пенальти белгиланди. Қобилов жарима майдонида Ресанни йиқитди.

11. Ресаннинг чап қанотдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

8. Яна бурчак узатмаси, бу сафар Риаскосдан бош билан ноаниқ зарба.

6. Фламарионнинг бурчакдан узатган тўпига Таҳсин бош билан ноаниқ зарба йўллади.

3. Митровичдан навбатдаги сейв! Бу гал Риаскоснинг узатмасидан сўнг Фламарион томонидан йўлланган яқин масофадан зарбани "Сўғдиёна" посбони қайтарди.

2. Зарба! Алижоновнинг узатмасини Абдихолиқов дарвозага тўғрилаб қўймоқчи бўлди, Митрович қийинчилик билан тўпни қайтарди.

1. Ўйин бошланди. 

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика