Latest news

02:56Даҳшат! Сенегалдан Африка чемпионлиги олиб қўйилди. Марокаш терма жамоаси финалдан икки ой ўтиб, Африка миллатлар кубоги ғолиби деб топилди!   0 02:55ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  269 01:40ЕЧЛ. "Арсенал" – "Байер" (онлайн ҳисоб)  9 01:40ЕЧЛ. "Челси" – ПСЖ (онлайн ҳисоб)  31 01:35Эртак якунланди. "Спортинг" "Буде Глимт" қарши камбэк амалга ошириб, кейинги босқичга йўл олди  23 01:09"Будё Глимт" ЕЧЛда ғалати рекорд ўрнатди  3 00:23"Бавария" "Реал"га қарши эҳтимолий тўқнашув олдидан "Бернабеу"нинг томидан "чўчимоқда"  6 23:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид". Ҳусанов жавоб ўйинини бошланғич таркибда бошлайди!  53 23:15Мексика Эроннинг ЖЧ-2026даги ўйинларини қабул қилишга тайёр. Бу ҳақда мамлакат президенти маълум қилди  6 22:52“Барселона” Бастонига қизиқиш билдирмоқда. “Интер” футболчига нарх белгилаган  0 22:36Про лига: мураббийлар билан танишамиз — ОФК Кубоги-2011 ғолиби, "Навбаҳор" собиқ устози ва 2024 йилнинг энг яхши ёшлар мураббийи (1-қисм)   0 21:30Гринвуд "Ювентус"нинг ёзги трансфер ойнасидаги асосий мақсадига айланди  1 21:18"Манчестер Юнайтед" Каземиро бўйича қарорни қайта кўриб чиқмайди  2 20:49Костакурта: "Мен Леауни алмаштирмаган бўлардим"  1 20:21Расман: Францис Нарх "Каттақўрғон" футболчисига айланди  4

Симоне Инзаги: "Насаф" қанчалик кураш тақдим эта олишини Жиддада намойиш этди" News

Симоне Инзаги: "Насаф" қанчалик кураш тақдим эта олишини Жиддада намойиш этди"

Эртага Элит ОЧЛнинг навбатдаги тур ўйинлари бўлиб ўтади.

Унда Қаршининг "Насаф" жамоаси ўз майдонида Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" клубини қабул қилади. Учрашувдан аввал меҳмонлар бош мураббийи Симоне Индзаги ва футболчи Маркос Леонардо фикрлари билан ўртоқлашди.

"Барчага хайрли кеч. Биз Қаршига 2-тур ўйинида иштирок этиш учун келдик. "Насаф" яхши жамоа. "Насаф" қанчалик кураш тақдим эта олишини Жиддада намойиш этди. Таркиб ҳам анча кучли, айниқса индивидуал жиҳатдан кучли ўйинчилар", - деди Симоне Индзаги.


"Ўйин қийин бўлишини кутяпман. "Насаф" жиддий рақиб ва эртанги учрашув биз учун бошқача бўлади. Сабаби бу Саудия чемпионатидаги навбатдаги ўйин эмас. Бу Элит ОЧЛ. Эртага яхши натижа қайд этиш учун боримизни берамиз", - деди Маркос Леонардо.




- Жамоангизнинг Саудия чемпионатига тайёргарлиги билан ОЧЛ ўйинларига тайёргарлик кўриш тизими фарқ қиладими? Қайси мусобақа сиз учун муҳимроқ?

- Менга барча мусобақаларга муҳим. Фарқи йўқ, чемпионатми ёки Кубок ёки ОЧЛ. Мен мусобақаларни ажратмайман ва барчасига курашаман.

- Дарвин Нуньесни Қаршига олиб келмадингиз. Нуньес ҳали жамоа ўйинига тўлиқ мослашиб улгурмади десак бўладими?

- Нуньеснинг тиззасида жароҳати бор. У ФИФА кунларида тезроқ сафга қайтиб олади деган умиддаман.

- Саудия Арабистони терма жамоаси сўнгги вақтларда кучсизланиб қолгандек. Бунга сабаб, Саудия клубларининг яхши легионерларни ўз сафига қўшиб олишиданми? Ушбу жиҳатлар бир-бирига боғлиқ деб ўйлайсизми?

- Саудия Арабистони чемпионати даражаси жуда яхши деб ўйлайман. Клублар кучли ва яхши ташкилий ишлар. Терма жамоага келсак, уларни ҳам кузатишни бошладим. Терма жамоа бош мураббийи билан танишмиз. Саудия Арабистони терма жамоасининг сўнгги икки учрашувини томоша қилдим.



Футболчига

- Маркос Леонардо ўтган ўйинда қайдномада эмас эди. Эртанги баҳсдан олдин эса у қайдномадан жой олди, аммо Жоао Канселу қайдномадан тушиб қолди. Шу ҳақда фикр билдирсангиз.

- Бу нормал ҳолат. Икки хил турли ҳолат. Мен бошида қайдномада бўлмасам керак ва сафарга бормайман деб ўйлагандим, аммо ҳозир мен таркибдаман ва сафарга келдим. Бу имкониятдан максимал фойдаланмоқчиман.

- Ушбу мусобақадаги "Ал Ҳилол"нинг мақсади қандай ва бошқа даъвогарларнинг имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Барча жамоаларни ўрганиб ва кузатиб бормоқдамиз. "Дуҳаил" бизнинг биринчи рақибимиз эди, энди эса "Насаф"га қарши ўйнаймиз. "Ал Ҳилол" ушбу мусобақада ғалаба қозониш учун борини беради.


Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика