Latest news

01:07Акмал Рустамов: "Бизга фақат битта гол етишмади"  0 01:00"Ливерпуль" қасос оладими, Лондонда мўъжиза рўй берадими?   7 00:40ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!  411 00:20"Истанбул Башакшехир" дуранг қайд этди  15 00:07Миржалол Қосимов: "Телефондаги ўйинлар ёшларнинг миясини бузяпти"  1 00:03Илёс Зейтуллаев: "Мени худо шундай яратган экан. Сочларим тўкилиб, соқол ўсиб чиқди. Менга Спалетти ёқади, лекин мен ангренлик Илёс Зейтуллаевман"  0 23:40Андрей Шипилов: "Йигитларга шундай чиройли майдондан ғалабасиз чиқиб кета олмаймиз дедим"  2 23:31Сергей Токов: "Биринчи тайм учун мухлисларимиз олдида уятдаман. Таркиб йиғилганига икки ой бўлди"  3 23:20Аёллар футболида тарихий рекорд! "Челси" юлдузи 8 миллион долларлик шартнома имзолади  0 23:10Суперлига. "Қўқон-1912" – "Навбаҳор" 2:1  0 22:35Тимур Кападзе: "Биз яхшироқ ўйнадик ва ғалабага яқин эдик"  20 21:55Суперлига. ОКМК меҳмонда "Қизилқум"ни мағлуб этиб, мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  9 21:49Ямаль ва Левандовски асосий таркибда! "Барселона" — "Ньюкасл" баҳси учун таркиблар маълум бўлди  21 21:15Суперлига. "Бунёдкор" сафарда "Хоразм"дан устун келди, "қалдирғочлар" ўйинни 10 киши бўлиб тугатишди  10 21:11Суперлига. Драматик оқшомда "Қўқон-1912" "Навбаҳор" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  65

Сергей Токов: "Биринчи тайм учун мухлисларимиз олдида уятдаман. Таркиб йиғилганига икки ой бўлди" News

Сергей Токов: "Биринчи тайм учун мухлисларимиз олдида уятдаман. Таркиб йиғилганига икки ой бўлди"

Суперлига 4-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Бунёдкор" (1:2) учрашувидан сўнг хоразмликлар бош мураббийи Сергей Токов ўйиндан кейинги матбуот анжуманида иштирок этди.

"Ўйин босим остида ўтди. Биринчи бўлимда жуда ёмон ўйнадик. Нега бундай бўлганини кўриб чиқишимиз керак. Танаффусдан сўнг ўзимизга келиб олгандек кўриндик, аммо бироз омад етишмади. Балки тажрибадир, маҳорат. Бу футбол", - деди Сергей Токов учрашув якунлангач.

- Рақиб биринчи бўлимда кўп бўш зоналарга эга бўлди...

- Ҳа, биринчи таймларда ўйинимиз чиқмаяпти. Балки "настрой" яхши бўлмаётгандир. Ҳозир аниқ бир жавоб бера олмайман. Ҳолатни ўрганиб чиқиб, кейин хулоса қиламиз. Бундай хатоларни тўғрилашимиз керак.

- Иккинчи бўлимда "Бунёдкор" кўпроқ ҳимоялангандек..

- Бундай вазиятга тайёр эмас эдик, менимча. Рақиб бунчалик ҳимояга ўтиб олишини кутмагандик. Барча жамоалар бундай ҳимояни ёриб ўтишга қийналади. Айниқса "Бунёдкор"нинг марказий ҳимоячилари гавдали ва бўйи баланд футболчилар. Кейинги учрашувларда шундай эпизодларни ютиш учун ҳаракат қиламиз.

- "Хоразм" бугунги ўйинда кўпроғига лойиқ эди деб ўйлайсизми?

- Иккинчи тайм бўйича қарайдиган бўлсак, ҳа. Дурангга лойиқ эдик. Биринчи бўлимда ҳам "Бунёдкор" яққол устунлик қилди демаган бўлардим. Футболчининг қўлига тўп тегди ва пенальти белгиланди. Ҳакамлар вазиятни турли хил баҳолашади. Уларнинг қарори, менинг фикрим билан бир хил бўлмади. Мен шуни тушунмайман. Иккинчи таймда эса рақиб футболчининг қўлига тўп тегди, аммо пенальти берилмади. Иккинчи вазият эса, ҳужумчимиз рақиб жамоасининг чап қанот ҳимоячисидан ўтиб кетгандан сўнг фол берилди. Дастлаб ҳакам ўйнашга берди, кейин эса рақиб жамоа камчилик бўлганини кўриб қолиб, дарҳол қоидабузарликни қайд этди. Билмадим, ўша вазиятда биз ҳужумимизни тугатмаслигимиз керак бўлганми дейман. Шундай ҳиссиёт уйғонди. Одатда ҳакамлар вазиятни охиригача кутишади. Агар гол урилса, кейин VAR текширади. Агар 100%лик фол бўлса, ҳакам ўша заҳотиёқ ҳуштагини чалади. Билмадим, балки ҳиссиётларга берилгандирман. Нима бўлганда ҳам жавобгарлик бизнинг бўйнимизда. Натижанинг асосий омили ўзимиз. Биринчи тайм учун мухлисларимиз олдида уятдаман. Янги таркиб шаклланиб бораётганини ҳам ҳисобга олишимиз керак. Таркиб бор-йўғи икки ой олдин йиғилди.

- Энди жамоани катта танаффус кутиб турибди...

- Йигитларга 1-2 кун дам берамиз. Ҳиссиёт ва чарчоқ чиқиб кетганидан сўнг яна йиғиламиз. "Динамо"га қарши учрашувга тайёргарлик кўрамиз.


Rating:    

Comments

   
19 mar 01:04:54
rustam
Хорошая команда! Преданные болельщики. Все будет хорошо.
   
19 mar 00:08:09
Ohcoxhhphxx Hfpjfccj0
Хоразмхалияхшибулади
   
18 mar 23:38:03
XorazmN1
96 nomerdagi futbolchini nega zaxiraga olmaysiz janob murabbiy. U hatto yugurishni va top ushlashni bilmaydiku. Qaysi kalla bilan u qadar saviyasiz legioner olib kelindi. Hatto mahalliy oyinchilardan ham pastku oyini
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика