Latest news

10:55Бруну Фернандеш ТОП-5 га кириб олди  0 10:28Ўсмирларимиз бугун ЖЧ иштирокчисига қарши майдонга тушади  0 10:00"Барселона" қишда ҳеч ким билан шартнома имзоламайди  0 09:27ЖЧ U-20. Энг яхшилар аниқланди  0 08:41Н'Голо Канте навбатдаги хайрияга қўл урди  1 08:12Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  1 07:40"Пахтакор" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  4 07:08U-20 ЖЧ. Финал баҳсида кутилмаган натижа қайд этилди  11 01:59ЛаЛига. Ньом 36 сонияда қизил олган баҳсда "Реал"дан ғалаба  57 01:43А Серия. "Милан" Пиолининг "Фиорентина"сини мағлуб этиб, пешқадам бўлиб олди  8 01:01Жейми Каррагер: "Ливерпуль" кучлироқ эди. МЮ фақатгина шундай тарзда "Энфилд"да ғалаба қозона олиши мумкин"  11 00:36Рубен Аморим: "Мусиқа танлашда футболчилардан кўра таъбим яхшироқ"  0 00:35​Суперлига. "Нефтчи" - ОКМК 1:0   1 00:17Арне Слот: "Чуқур ҳимояланадиган жамоага қарши ўйнаш доимо қийин"  6 23:47Харри Магуайр: "Ниҳоят "Ливерпуль"ни мағлуб қилдик, бу ёқимли"  3

ПФЛ техникаси водийнинг 4 та шаҳрида синовдан муваффақиятли ўтди News

ПФЛ техникаси водийнинг 4 та шаҳрида синовдан муваффақиятли ўтди

Эндиликда Лига 6 та профессионал камерани ўз ичига олган кўчма телевизион станцияга эга.

"Шулардан 3 таси Super slow motion камера бўлиб, улар сифатли секинлаштирилган кадрларни ёзиб олиш имкониятини тақдим этади. 

Харид қилинган техника Спринтер ичига махсус жиҳозланган. Лозим ҳолатда у уч баробар кўпроқ камералар билан ишлай олиш имкониятига эга. Айни вақтда КТС ичига қўшимча 2 та камера жалб қилинган бўлиб, у умумий ҳисобда 8 та камера билан фаолият олиб бормоқда. 

Мазкур КТС Суперлига ва Ўзбекистон Кубоги беллашувларини нафақат сифатли телетрансляция қилиш имкониятини беради, балки VAR такрорлари учун муҳим аҳамият касб этади. Футбол учрашувлари давомида юзага келиши мумкин бўлган эҳтимолий ҳолатлар режиссёр ҳамда тасвирчилар маҳоратидан келиб чиқиб, VAR учун юқори сифатли видеотакрорларни тақдим этиши мумкин.  

Лига “Спорт ижодий уюшмаси” билан келишган ҳолда ўз техникасини водийдаги футбол учрашувларига жалб қилишга қарор қилди. Аввалроқ КТС 27 май куни Тошкентда бўлиб ўтган Суперкубок ўйинида синов тариқасида ишлаган бўлса, кейинчалик аёллар ўртасидаги Осиё кубогининг саралаш учрашувларида ишлади. Шундан сўнг Лига уни водийдаги беллашувларга жалб қилди. Ҳозиргача КТС Суперлиганинг 17-18-турларидан жой олган 4 та қарама-қаршилик: Наманган, Қўқон, Фарғона ҳамда Андижонда бўлиб ўтган ўйинларда муваффақиятли фаолият олиб борди. Уларнинг барчасида 8 та камерадан фойдаланилди ва мазкур ҳолат Суперлига ўйинларининг сифатли телетрансляция қилинишини таъминлади, шунингдек, VAR билан боғлиқ такрорий лавҳаларда аниқлик нисбатан ошди. 

Аввалроқ Лига ўз офисида алоҳида студия ташкил қилганди. Мазкур студиядан ҳозирга қадар МОҚ, ЎФА, ЎФФ каби ҳамкор ташкилотлар ҳам фойдаланиб улгурди. Шунингдек, Лига байроғи остидаги мусобақаларда иштирок этадиган клублар аъзолари билан фотосессиялар шу студияда ташкил этиб келинмоқда. Эндиликда биз ўзимизнинг илк кўчма телевизион станциямизга эга бўлдик. Келгусида бу йўналишдаги ишлар давом эттирилади ва Лига телетрансляциялар масаласини янги босқичга олиб чиқиш йўлидаги изланишларини давом эттиради", – дейилади хабарда.

Rating: +6   

Comments

+1   
15 aug 14:51:32
CHAQMOQ
Офарин ПФЛ !!!
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика