Latest news

21:58"Максфилд Таун"нинг 21 ёшли футболчиси ЙТҲда ҳалок бўлди  0 21:2938 ёшли Суарес "Интер Майами" билан шартномасини бир йилга узайтирди  0 21:15Қитъалараро кубок, финал. ПСЖ – "Фламенго". Таркиблар аниқ!  6 20:46Флик "Барселона" ҳақидаги маълумотларни матбуотга сиздираётган футболчини қўлга туширди  3 20:21ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун рекорд миқдорда соврин пуллари беради  5 20:21ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари ўртасида рекорд даражадаги пулни тақсимлайди. Ўзбекистон терма жамоаси қанча олади?  8 19:45Аллегри Суперкубок ярим финали ҳақида: "Наполи" мағлубиятлардан сўнг ғазабда. Конте қийин пайтларда ўйинчиларнинг бор кучини кўрсата олади"  0 19:35Мирзаҳаким Тўхтамирзаев: "Николай Озеров — мен учун андоза"  2 19:22"Нефтчи" мураббийлар штабида аргентиналик мутахассис иш бошлади  18 18:43Араухо қачон сафга қайтиши маълум бўлди  0 18:12Жозе Моуринью: "Матбуот билан мулоқот – ўйинчиларга гап уқтиришнинг бир усули. Мен уларга ҳам журналистларга айтган гапимни айтаман"  0 17:17Левандовски ёзда эркин агент сифатида МЛС жамоасига ўтиши мумкин  0 16:56"Реал" ТВ Лапортанинг Негрейрани танимаслиги ҳақидаги сўзларига жавобан: "Эслатиб ўтамиз, судда ёлғон гапириш – бу жиноят"  10 16:25Адейеми хотини сабаб "Боруссия"дан кетиши мумкин. Хип-хоп ижрочи Лоредана Дортмундда эмас, Европа мегаполисида яшашни хоҳламоқда  8 15:38Моуринью психологик ҳийлалар ҳақида: "Мен вақти-вақти билан гапирадиган бемаъни гапларим билан эмас, титулларим билан машҳурман"  6

Одил Абдумажидов: "Хато қилишга ҳаққимиз йўқ, "Қўқон-1912" билан 6 очколик ўйин бўлади" News

Одил Абдумажидов: "Хато қилишга ҳаққимиз йўқ, "Қўқон-1912" билан 6 очколик ўйин бўлади"

Суперлигада турнир жадвалининг қуйи қисмида бир нечта жамоалар жон сақлаш учун курашмоқда.

Ғузорнинг "Шўртан" клуби ҳам элитада қолишга астойдил бел боғлаган. Элдор Мойлиев шогирдлари 17-турда юқори ўринларга интилаётган "Бунёдкор" билан сафарда бир очкони қўлга киритди. Учрашувдан сўнг "Шўртан" ҳимоячиси Одил Абдумажидов фикрларини билдирди.


- "Бунёдкор"га қарши меҳмонда ўйнаш қанчалик қийин бўлди? Ўйин ҳақида хулосалар қандай, хотиржамликда фикрлар ҳам бошқача бўлса керак? 

-  "Бунёдкор" тактик жиҳатдан яхши жамоа ҳисобланарди. Улар бекорга юқори ўринларга курашаётгани йўқ. Анчагина қийин ўйин ўтказдик дея оламан. Шунга қарамай муносиб қаршилик кўрсата олдик. 

- Қўлга киритилган бир очкода нима кўпроқ рол ўйнади? 

- Бу ўйинда "Хоразм"га қараганда йигитларнинг кўзи ёниб турди. Майдонда борларини беришди. 

- "Шўртан" учун ҳар бир ўйин финал. Бу босим юклаши аниқ. Ўйинда бу муаммо туғдирмаяптими? 

- Тўғри, айрим эпизодларда муаммо туғдиряпти, чунки хато қилишга ҳаққимиз йўқ. Бу йўлни ўзимиз танладик. Насиб қилса, "Шўртан"ни Суперлигада олиб қоламиз. 

- Навбатдаги ўйин "Қўқон-1912"га қарши бўлади... 

- Чемпионатдаги энг қийин ўйин кутмоқда. Қўқонликлар ҳам биз каби ҳолатда. Умумий қилиб айтсам 6 очколик ўйин бўлади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика