Latest news

10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  0 09:43Алонсонинг ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  5 09:155 та жамоа EЧЛ плей-офф йўлланмасини нақд қилди  0 08:42EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  5 08:10"Андижон" вакиллари Грузия кубогининг финалида кимларни кузатгани боргани маълум  6 07:37Алонсо мағлубиятдан сўнг нималар деди?  10 04:00Мундиал тарихи. Футболчи сувга тушиб кетган, майдон четидаги полиция голли узатма берган ҳамда мураббийлар ҳакамлик қилган илк жаҳон чемпионатини ёдга оламиз  0 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" яна ғалаба қозонди, ПСЖ ва "Атлетик" дуранг қайд этишди ва бошқа натижалар  11 03:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди  133 01:05ЕЧЛ. "Вильярреал" "Копенгаген"га ютқазди, "Аякс" "Қорабоғ"ни енгди  1 00:37"Сельта" билан ўйинда четлатилган "Реал" футболчиларига ҳукм чиқарилди  22 23:55Кейн "Бавария"дан кетишни хоҳламаяпти. Унга Ширернинг рекордини янгилаш унчалик ҳам қизиқ эмас  1 23:35Расман: "Динамо" Ратиньо билан хайрлашди. Футболчининг кейинги манзили аниқ  3 23:06УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди  1 22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0

Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди News

Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди

Икки сайт ҳамкорлиги доирасида мавсумнинг рамзий жамоаси, энг яхши футболчиси, энг яхши мураббийи, энг яхши дарвозабони ва энг яхши ёш футболчиси аниқланди.

Сўровномада Championat.asia ижодкорлари ва Transfermarkt рус бўлими ходимлари иштирок этди.

Умумий рамзий терма жамоа қуйидагича кўриниш олди:
Дарвозабон: Владимир Назаров ("Пахтакор")
Ҳимоячилар: Ҳожиакбар Алижонов ("Пахтакор"), Анваржон Ғофуров ("Нефтчи"), Жаҳонгир Ўрозов ("Динамо"), Шерзод Насруллаев ("Насаф")
Ярим ҳимоячилар: Икром Алибоев ("Нефтчи"), Башар Ресан ("Пахтакор"), Жамшид Искандеров ("Нефтчи")
Ҳужумчилар: Хуршид Ғиёсов (ОКМК), Люпчо Дориев ("Сўғдиёна"), Игорь Сергеев ("Пахтакор").



Индивидуал совринлар қуйидагиларга насиб қилди: 

Сўровнома натижаларига кўра, Игорь Сергеев мавсумнинг энг яхши футболчиси бўлди. “Пахтакор” ҳужумчиси мавсум давомида 29 та ўйинда рақиблар дарвозасига 20 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Айнан у чемпионат тўпурари ҳам бўлди. Унинг жамоадоши Ҳожиакбар Алижонов иккинчи ўринни олди. Учинчи поғонага "Нефтчи" билан чемпионликка эришган Жамшид Искандеров жойлашди.


Виталий Левченко мавсумнинг энг яхши мураббийи деб топилди. "Нефтчи" унинг қўл остида 24 йиллик танаффусдан кейин яна Ўзбекистон чемпиони бўлди. "Пахтакор" устози Камолиддин Тожиев иккинчи ўринни эгаллади. Учинчи ўринни "Динамо" бош мураббийи Вадим Абрамов банд этди.



"Шерлар" посбони Владимир Назараов Суперлигада мавсумнинг энг яхши дарвозабонига айланди. У рамзий термамиздан ҳам жой олди. Назаров 22 та ўйинда майдонга тушиб жами 11 та тўп ўтказиб юборди ва 15 та баҳсда гол ўтказмади. Овоз бериш натижаларига кўра, Ботирали Эргашев иккинчи ўринни эгаллади. Учинчи қатордан "Қўқон-1912" дарвозабони Азизхон Исақов жой олди.


"Сурхон" ҳужумчиси Рустам Турдимуродов мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси бўлди. 21 ёшли футболчи биринчи даврани "Андижон" сафида ўтказди. У Суперлигада 30 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 3 та голли узатма соҳибига айланди. Турдимуродов нафақат Суперлигада, U-23 Осиё кубоги саралашида ҳам ишончли ўйин кўрсатди ва 4 та гол урди. ОКМК вакили Нодир Абдураззоқов иккинчи ўринни эгаллади. Учинчи ўрин "Динамо"нинг 19 ёшли футболчиси Ойбек Ўрмонжоновга насиб этди.



Ўзбекистоннинг мамлакат ташқарисидаги энг яхши футболчиси Элдор Шомуродов бўлди. 30 ёшли ҳужумчи бу йилни "Рома"да бошлади ва Туркиянинг "Истанбул Башакшеҳир" клубида тугатмоқда. Терма жамоамиз сардори Рим клубида 2025 йилда барча мусобақаларда 24 та баҳсда иштирок этиб, 5 та гол урди ва 4 та голли узатма берди. "Башакшеҳир" сафида 21 та ўйинда 10 та гол урди ва 2 та голли узатма соҳибига айланди. Элдор бу йил терма жамоа билан Жаҳон чемпионатига чиқди, CAFA ва Al Ain турнирлари ғолибига айланди. Миллий жамоа либосида 10 та учрашувда 2 та тўп киритди.

Rating: +4   

Comments

+2   
10 dec 17:35:26
Abdusalom Mirzayev
Мен Ватанпарварман, миллатчи эмасман, лекин биз қачонгача сўзларимизда, ёзувларимизда рус тилини аралаштирамиз, рус тилини аралаштирса ўта маданиятли ёки ўта билимли бўлиб қолишадими? Қанча чет эл тилларини билсак шунчалик ўзимизга яхши, лекин она тилида чиқиб кетмаслик керак, ҳаммани ғурури ўзида бўлиши керак.
+2   
10 dec 16:38:40
БЕК@
Мақола жуда чала ёзилибди. Саволлар кўп. Биринчидан лауреатлар Ўзбекистон футболи бўйичами ёки фақат супер лига. Мақолада бунга ойдинлик киритилмаган. Мақола мазмунига кўра лауреатлар суперлиганики. Унда охирги лауреат нима учун керак? Ўзбек футболининг энг кучли футболчиси сўралаётган бўлса, мамлакат ташқарисида деб ёзиш мантиқсиз. Бу лауреатда иккинчи ва учинчи ўринда кимлар? Ўзбек футболининг энг кучли мураббийлари кимлар? Бу саволларга жавоб йўқ. Transfermarkt ва Championat.asia номидан гапирибди-ю, фикрлар бир кишиникига ўхшайди. Кўпчиликники бўлса, бундай чала мақола бўлмасди.
+2   
10 dec 15:02:09
Мансур Караев
Reply to comment by Маратик
Битта хакамниям кушмаптида сохтакор уйинчиси деп,шу одамлар худодан куркишармиканлар,маскарабозлар
Ҳакамлар бу йил шунча ҳаракат қилиб, йўқ жойлардан пенальти топиб, насапни чемпион қилолмади-ку, шунинг учун ҳакамларга соврин йўқ
+1   
10 dec 17:28:58
Маратик
Reply to comment by 14
ачишвоттими харп
Ачишвотгани йук,просто силарни узларинга кандай татиятгани бунака футболки шуниси Кизик,кубокни харом олдинглар, чемпионатда судялар ёрдамида 2 уриндасилар, ёкадими шу силарга?стадионларнгда куп кеса 2000 мухлис келади,улар хам шундан камайган,мусулмон давлатмизу,халол уйин Кизик бумийдими?
+1   
10 dec 14:51:00
14
Reply to comment by Маратик
Битта хакамниям кушмаптида сохтакор уйинчиси деп,шу одамлар худодан куркишармиканлар,маскарабозлар
ачишвоттими харп
   
10 dec 13:47:43
Farhod Uktamovich
Лекин "' йил Судьялари"' номинацияси кушиш керак эди, утган мавсум куууп ковун тушуришди. ( худдики ковун тушаётган кубок булса , максадга мувофик буларди
   
10 dec 13:29:30
Ravshan Pulatov
2025 йил мураббийи ТИМУР КОПАДЗЕ булиши керак эди деб уйлайман бу менинг фикрим
-1   
10 dec 14:02:19
Бахтиёр Ашуров
Reply to comment by Farhod Uktamovich
Темур Кападзе ёки Сречко Катанец Лойик . Агарда таквим БАА ва Катар билан уйинлар ноябрь ойларида булганда Тимур буларди
2025 да Катанец 2024 йилни охирида термадан кетдику. Ҳа энди Копадзени ўйлаб кўрса бўлади!
-1   
10 dec 13:43:15
Farhod Uktamovich
Темур Кападзе ёки Сречко Катанец Лойик . Агарда таквим БАА ва Катар билан уйинлар ноябрь ойларида булганда Тимур буларди
-4   
10 dec 13:13:05
Маратик
Битта хакамниям кушмаптида сохтакор уйинчиси деп,шу одамлар худодан куркишармиканлар,маскарабозлар
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика