Latest news

11:11Игорь Сергеев "Қизилқум"га қарши ўйин, пенальти тепиш сири ва терма жамоада бу ишни амалга ошириш имконияти ҳақида гапирди  0 10:55Бруну Фернандеш ТОП-5 га кириб олди  3 10:28Ўсмирларимиз бугун ЖЧ иштирокчисига қарши майдонга тушади  0 10:00"Барселона" қишда ҳеч ким билан шартнома имзоламайди  0 09:27ЖЧ U-20. Энг яхшилар аниқланди  0 08:41Н'Голо Канте навбатдаги хайрияга қўл урди  2 08:12Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  1 07:40"Пахтакор" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  4 07:08U-20 ЖЧ. Финал баҳсида кутилмаган натижа қайд этилди  12 01:59ЛаЛига. Ньом 36 сонияда қизил олган баҳсда "Реал"дан ғалаба  57 01:43А Серия. "Милан" Пиолининг "Фиорентина"сини мағлуб этиб, пешқадам бўлиб олди  10 01:01Жейми Каррагер: "Ливерпуль" кучлироқ эди. МЮ фақатгина шундай тарзда "Энфилд"да ғалаба қозона олиши мумкин"  11 00:36Рубен Аморим: "Мусиқа танлашда футболчилардан кўра таъбим яхшироқ"  0 00:35​Суперлига. "Нефтчи" - ОКМК 1:0   1 00:17Арне Слот: "Чуқур ҳимояланадиган жамоага қарши ўйнаш доимо қийин"  6

Миржалол Қосимов: "Юриб футбол ўйнайдиган пайтлар ўтиб кетди" News

Миржалол Қосимов: "Юриб футбол ўйнайдиган пайтлар ўтиб кетди"

Суперлига 19-туридан ўрин олган "Динамо" - ОКМК (1:0) учрашувидан сўнг ОКМК бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Қизиқарли ўйин кутгандик. Мағлубиятга лойиқ эмасдик. Биринчи бўлимда иккита қулай вазиятга эга бўлдик. "Динамо"ни ўрганиб чиқиб қарши ҳужумларда яхши ўйнашини билардик. Ўз хатоимиз туфайли гол ўтказиб юбордик. Иккинчи бўлимда вазиятни ўнглашга ҳаракат қилдик, лекин уддасидан чиқмадик. Ўтган ўйинда ҳам тўп кирита олмагандик, бугун ҳам шундай бўлди. "Динамо"ни ғалаба билан табриклайман. Бугун бу жамоа яхши ҳимояланди.

- Турнир жадвалида жуда зич ҳолат юзага келган. Шу ҳақда фикрингиз?

- Ҳали ҳаммаси олдинда. Буёғига ҳар бир очко учун шундай шиддат кечади. Навбатчи ўйинлар умуман қолмади. Суперлигада 7та жамоа билан 9та жамоа ажралиб қолди. Кимдир қуйида жон сақлаш учун, кимдир юқорида чемпионлик учун ҳаракат қиляпти. Бизда ҳам ўйинлар кўп ва тўхтаб қолмаймиз.

- ОКМК бу мавсум бир неча бор камбэк амалга оширди. Бугун ҳам шунга яқиндек кўринди.

- Футболда гол уриш ўйин ўзгаришига сабаб бўлади. Лекин зич ҳимояни ёриб ўтиш осон эмас. "Динамо" гол ургач зич ҳимояга ўтди, бу эса бизга муаммолар келтирди.

- Узоқ муддатдан кейин Сардор Мирзаев ўйин қайдномасига киритилди. У қачон майдонга тушади?

- Сардор Мирзаев оғир жароҳатдан сўнг тикланишга мажбур бўлди. Жароҳатдан тузалиб бирданига ўйнаб кетиш осон эмас. Барибир мияда озроқ қўрқув бўлади. Футбол курашли ўйин. Мирзаевда тажриба катта ва у жамоамиздаги ёшларга яхши ўрнак бўлиб келяпти.

- Ҳозирги турнир жадвали футболимиз даражаси яхши дейишга асос бўлади, тўғрими?

- Ким айтди ёмон деб. Бир гапни айтаман, четдан келаётган кўп легионерлар Ўзбекистонда пиёда юриб футбол ўйнайман деб ўйлайди. Лекин кўряпмизки, ҳамма югуряпти. Юриб футбол ўйнайдиган пайтлар ўтиб кетди. Бу ҳам чемпионатиммиз даражасидан. Ўз футболимизни асло пастга уришимиз керак эмас.

Rating: +5   

Comments

+2   
16 aug 23:07:38
Qirol Zidan
Миржалол Қосимов футболимиз афсонаси. Тўғри гапларни айтибди.
+1   
16 aug 23:53:48
Davronbek Abduvaliev
Хар бир очко олтинга тенг.
+1   
16 aug 23:53:42
Davronbek Abduvaliev
Хар бир очко олтинга тенг.
+1   
16 aug 23:46:06
????????UZB????????
Жаноб Косимов уйин бошидан сифатли уйинчиларни туширишингиз керак эди.1 чи булимда уйин такдирини хал килиб кейин бемалол уйнаш мумкинку.Сифатли уйинчиларни доим 2 чи булимга олиб куявермай бошидан жангга ташлаш керак.Риак ва Миржамол умуман тортмади 1 чи булимда.
+1   
16 aug 23:07:03
®
Риак и сын Касимов на команду не нужен. А кстати, вы тоже. Уходите пожалуйста.
+1   
16 aug 23:01:21
Kane 010 Kane 010
Bu yil oxirgisi bo'sin ketin endi 2-3 yil damdi olib qaytarsiz.
-1   
17 aug 10:57:46
mirabzal
агмка хар доим чумо динамага юуткизади узи кучсиз каманда яна судяла ёрдам бериб туради пахтакордака уйинлада динамага абрам туллак
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика