Latest news

12:58Испания терма жамоаси Аргентина ўрнига тезда янги рақиблар топди  0 12:30Манба: "Барселона" Флик билан шартномани узайтиради  0 12:01"Нефтчи"нинг грециялик мураббийи: "Соврин қўлга киритиш — бу таърифлаб бўлмайдиган туйғу"  4 11:35Аёллар Жаҳон чемпионати энди орзу эмас  6 10:52Неймар Анчелоттининг қарорига муносабат билдирди  0 10:27Гвардиола деярли 100 миллион евролик ҳимоячини сотиб олишни сўради  7 10:00Мбаппе "Реал"га ўтмаган тақдирда қайси клубда фаолиятини давом эттирган бўлишини маълум қилди  2 09:23Дембеле ПСЖдаги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  1 08:55Нима? Анчелотти айни вақтда Европанинг энг кучли жамоаси номини маълум қилди  5 08:27Луис Энрике:"Менга одамларнинг нима деб гапирётганини фарқи йўқ"  2 07:58Ироқнинг ЖЧ интерконтинентал плей-офф учрашувлари учун қайдномаси маълум. Рўйхатда "Пахтакор" футболчиси бор  3 07:30Анчелотти нима учун Неймарн март ойидаги йиғинга чақирмаганини тушунтирди  3 01:30ОФК бош котиби: Эрон ЖЧ-2026 да иштирок этади  12 00:463:0 дан кейин хотиржамликка ўрин йўқ! Арбелоа "Ман Сити"га қарши жавоб ўйинидан нима кутмоқда?  14 00:12Неймар Бразилия терма жамоасининг қайдномасига киритилмади  9

Аёллар Жаҳон чемпионати энди орзу эмас News

Аёллар Жаҳон чемпионати энди орзу эмас

ФИФА байроғи остидаги энг нуфузли турнирлардан бири Аёллар футболи бўйича Жаҳон чемпионати ҳисобланади.

Жанни Инфантино ФИФА президенти этиб сайланганидан буён аёллар футболига жуда катта эътибор бериб келмоқда.

Шу кунларда Австралияда навбатдаги аёллар Осиё чемпионати бўлиб ўтаётганидан хабарингиз бор. 1 март куни старт олган ушбу мусобақа 21 март куни ўз ниҳоясига етади. 13-14-15 март кунлари мусобақанинг чорак финал учрашувлари ўтказилиб, ярим финалга чиққан жамоалар номи маълум бўлди. Чорак финалда тўртта ўйин ўтказилган бўлса, тўртта ғолиб жамоа - Жанубий Корея, Япония, Австралия ва Хитой тўғридан тўғри 2027 йил Бразилияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди.

Жаҳон чемпионати учун Осиёга 6та тўғри йўлланма ажратилган бўлиб, яна иккита йўлланма соҳиби 19 март кунги Осиё чемпионати плей-офф баҳсларида маълум бўлади. Бунда Ўзбекистон - Филиппин, КХДР - Хитой Тайпейи учрашувлари бўлиб ўтади. Ярим финал ўйинлари 17-18 март кунлари ўтказилишини ҳисобга олсак, ундан кейин чорак финалда мағлуб бўлганлар ўртасида плей-офф ўйини бўлиб ўтади.

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё чемпионатида зўр иштирок этиб, ҳаммани лол қолдиргани йўқ. Биз гуруҳ босқичида Шимолий Корея билан Хитойга 0:3 ҳисобида ютқазиб, Бангладешни 4:0 ҳисобида мағлуб этгач, энг яхши кўрсаткич эвазига чорак финалга йўл олдик. Агар чорак финалда Жанубий Кореяни мағлуб этганимизда аллақачон ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган бўлардик. Лекин кореяликлар бизга жавобсиз 6та гол уришди.

Шундай бўлса-да, тарихда биринчи бор Жаҳон чемпионатига бориш умиди ҳали сўнгани йўқ. Бунинг учун Япония жавобсиз 7та тўп киритган Филиппинни ўтиш ўйинида мағлуб этсак кифоя. Қизиғи шундаки, мабодо Филиппинга ютқазиб қўйилган тақдирда ҳам Жаҳон чемпионатига чиқиш имконияти йўқолиб қолмайди. Фақат бунинг учун халқаро Конфедерациялар плей-офф турнирида ғолиб чиқишимизга тўғри келади.


Жаҳон чемпионати ҳақида маълумот

ФИФА аёллар чемпионати 1991 йилдан буён ҳар тўрт йилда бир марта ўтказиб келинади. Бунгача ушбу мусобақа 2023 йил Австралия/Янги Зеландия қўшмезбонлигида ўтказилган бўлиб, 32та жамоа қатнашганди. Дарвоқе, айнан ФИФАнинг ҳозирги раҳбари Инфантино саъй-ҳаракати сабаб Аёллар ЖЧда иштирокчилар сони 32тага оширилди. Масалан, ундан олдин Франция мезбонлик қилган мундиалда 24та жамоа иштирок этганди.

Навбатдаги Жаҳон чемпионати 2027 йил 24 июнь - 25 июль оралиғида Бразилияда ўтказилади. ФИФА томонидан Осиёга 6та тўғри йўлланма берилганини айтиб ўтдик. 32та жамоа қатнашадиган Жаҳон чемпионатида жамоалар тўрттадан 8 гуруҳга бўлинади ва ҳар бир гуруҳдан иккитадан жамоа кейинги босқичга йўл олади. Маълумот учун, ушбу мундиал ўнинчи халқаро мусобақа ҳисобланади.


Квоталар

2024 йил 10 декабрь куни ФИФА халқаро қўмитаси йиғилиш ўтказиб, 32та жамоани қандай аниқлаб олиш бўйича бир тўхтамга келди. Унга кўра, квоталар қуйидаги тартибда ажратилди:

Осиё - 6та

Африка - 4та

Шимолий ва Марказий Америка - 4та

Жанубий Америка - 3та (мезбон билан бирга)

Океания - 1та

Европа - 11та

Халқаро Конфедерациялар плей-офф турнири - 3та (Бунда Осиё, Африка, Шимолий ва Марказий Америка ҳамда Жанубий Америкадан 2тадан жамоа, Океания, Европадан 1тадан жамоа қатнашади). Якунда 10та жамоа қўшимча 3 йўлланма учун кураш олиб боради ва шундай қилиб иштирокчилар сони 32тага етказилади.


Ҳозирча 5та жамоа маълум

Навбатдаги Аёллар Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 32 жамоадан ҳозирча бештаси маълум. Мезбон Бразилиядан ташқари Австралия, Хитой, Япония ва Жанубий Корея аёллар терма жамоалари яқинда йўлланма соҳиби бўлишди. Агар 19 март куни биз Филиппинни мағлуб этсак, бу жамоалар қаторига Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ҳам қўшилади.

Бошқа қитъалардан тўлиқ иштирокчилар сони кейинроқ - масалан, Африкада август ойида, Шимолий ва Марказий Америкада ноябрда, Жанубий Америкада июнда, Океанияда апрелда, Европада декабрда маълум бўлади. Қўшимча халқаро конфедерациялар плей-офф ўйинлари эса шу йилнинг ноябрь ойида старт олиб, 2027 йил февралда тугайди. Хуллас, ҳали буёқда гап кўп. Биз эса икки-уч кун сабр қилсак кифоя, Ўзбекистон ЖЧ йўлланмасини ютиш-ютмаслигини кўриб оламиз.


Хайрулла Холиқов

Rating: +1   

Comments

   
17 mar 12:55:12
leva8989
Reply to comment by Акмал Аляров
Ҳозирги вақтда ЖЧ га чиқмаганимиз маъқул Бразилия,Германия ва европани бошқа жамоалари аниқ хозирги вазиятда 15-20 талаб голлар уришади
Meksika,AQSh,Germaniya,Ispaniya lar 10,15ta gol urishadi biznikilarga
   
17 mar 12:39:25
STENLESS..R
Буларга яна кандай шанс керак Филиппинни хам ютолмай кейинги боскичга кейинги термани ютиб чиккандан кура чикмагани яхшими дейман ЖЧ чиккандан кейин Узбекистонни муносиб шарафлаш хам керакда
   
17 mar 12:23:57
NEWS 24
Ayni xaqiqat
   
17 mar 12:23:41
Шуржи шахрисабз
Omadini bersin, borsin JCHga.
   
17 mar 12:15:40
Акмал Аляров
Ҳозирги вақтда ЖЧ га чиқмаганимиз маъқул
Бразилия,Германия ва европани бошқа жамоалари аниқ хозирги вазиятда 15-20 талаб голлар уришади
   
17 mar 11:49:56
Барселона. Арсенал. Пахтакор.
Хуллас чикмагунингча уйнайверасан.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика