Latest news

23:38Артур Испанияга қайтиши мумкин  0 23:15Доннарумма "Галатасарой"дан таклиф олган. Истанбулликлар дарвозабоннинг ПСЖ билан музокараларидаги қийинчиликдан фойдаланмоқчи  0 22:40"Ал Насср" Феликсдан сўнг ЖЧ ғолибини нишонга олди  5 22:16Диас "Бавария"га 75 млн евро эвазига ўтмоқда, томонлар барчасини келишиб олишди. "Ливерпуль" вингери 4 йиллик шартнома имзолайди  4 21:48"Ювентус" машғулотларни ўтказиб юборгани учун Дуглас Луисни 40-120 минг евро жаримага тортади. Хавбек Англияга йўл олмоқчи  0 21:21"Милан" "Реал"дан Фран Гарсиянинг нархини сўради. "Қироллик клуби" эса...  0 20:56Хави Симонс Лондон клубига ўтишга тайёр  0 20:18Томас Мюллер МЛСнинг "Ванкувер Уайткепс" клуби билан фаол музокаралар олиб бормоқда  2 19:40"Ал Насср" Антони бўйича таклиф билан чиқди. МЮ вингер учун 50 млн фунт олмоқчи  3 19:14Гвардиола мўйловини ўстирди  11 18:45Ўртоқлик ўйини. "Арсенал" ва "Ньюкасл" ўртасида Сингапурдаги ўйинда 5 та гол урилди  2 17:50"Реал" ўйинчисини 13,5 млн евро эвазига қайта харид қилиш ҳуқуқи билан сотди  0 17:21"Барселона" "Виссел Кобе"ни мағлуб этди, Рэшфорд дебют ўйинини ўтказди  2 16:57Феликс 30+20 млн евро эвазига "Челси"дан "Ал Насср"га ўтади - Фабрицио Романо  5 16:30"Бавария" Диас учун "Ливерпул"га тахминан 80 млн евро таклиф қилди. Клублар битимнинг якуний тафсилотларини муҳокама қилмоқда  7

ЕЧЛ. "Барселона" "Олд Траффорд"да ғалабага эришди News

ЕЧЛ. "Барселона" "Олд Траффорд"да ғалабага эришди

ЕЧЛнинг чорак финали доирасдаги "Манчестер Юнайтед" - "Барселона" учрашувининг матнли трансляциясини ушбу саҳифа орқали кузатиб боринг:

"Манчестер Юнайтед" - "Барселона" 0:1

Гол: Шоу (11-автогол, 0:1).

"Манчестер Юнайтед": Де Хеа, Янг, Линдельоф, Смоллинг, Шоу, Далот (Лингард, 74), МакТоминей, Фред, Погба, Рэшфорд (Перейра, 85), Лукаку (Марсьяль, 68).

"Барселона": Тер Штеген, Альба, Пике, Семеду, Ракитич, Серхио (Аленья, 90), Коутиньо (Видаль, 65), Артур (Сержи Роберто, 66), Суарес, Месси, Лангле.

Огоҳлантириш: Бускетс (18), Шоу (20), Видаль (71), Лингард (76), Смоллинг (86).

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди. "Барселона" "Олд Траффорд"да илк ғалабасини қўлга киритди. МЮ эса омадсиз сериясини давом эттирмоқда. Аммо "қизил иблислар" мағлуб бўлганига қарамай чиройли ўйин кўрсатиб бергани учун миннатдорлик билдирамиз. Умид қиламизки, ушбу баҳс тақдири ҳал бўлмади ва Каталонияда шундай ажойиб ўйин бўлишини кутиб қоламиз.

90+2. Ўзгариш. Бускетс ўрнига Аленья.

90. Асосий вақтга 3 дақиқа қўшиб берилди.

86. Суаресга қарши кўпол ўйнагани учун Смоллингга ҳам сариқ карточка кўрсатилди.

85. Ўзгариш. Рэшфорд ўрнига Перейра майдонга тушди.

84. ХАВФЛИ ВАЗИЯТТТТТТ!!! Марсьяль гол уриш учун яққол вазиятни кўкка совурди. У тўпни тўхтата олганида тер Штеген билан бирга бир вазиятга чиқиб борарди.

83. Месси кутилмаганда тўпни жонли деворнинг пасидан зарба берди. Бироқ тўпни Де Хеа осонлик билан ушлаб олди.

82. УХХХХХХ!!! Пенальтига тенг жарима зарбаси. Месси тепади тўпни.

80. МЮ ҳужумга ўтди. Бироқ Погба рақиб жарима майдончаси ичида фол ишлатди.

78. Бу мавсум ЕЧЛ доирасида МЮ "Олд Траффорд"да биргина гол урди. Уни ҳам Феллайни киритганди бир вақтлар. Шу гол ягоналигини сақлаб қолади, чамамди.

76. Видалга қарши қўпол ўйнагани учун Лингард огоҳлантирилди.

74. Ўзгариш. Далот ўрнига Лингард.

71. Фредга қарши кўпол ўйнагани учун Видаль огоҳлантирилди.

70. Рэшфорднинг жаримадан берган зарбаси мухлисларга аталди.

69. Фред бугун ажойиб ўйин кўрсатмоқда. Бу вақтда унинг фаоллигидан кейин жамоа тўпни олиб қўйди ва ҳужумга ўтди. Хавфли жарима зарбаси.

68. Ўзгариш. Лукаку ўрнига Марсьяль.

67. Сержи Роберто дарвозабон билан бирга бир ҳолатга чиқиб бораётганди. Аммо Шоу тўпни тоза тарзда олиб қўйди.

66. ЗАРБАААА!! Альбанинг зарбасини де Хеа қайтарди.

65. Ўзгаришлар. Коутиньо ўрнига Видаль, Артур ўрнига Сержи Роберто.

65. ЗАРБААААА!! Суареснинг зарбаси ноаниқ кетди.

64. Сўнгги 2 дақиқа МЮ ярим майдонида ўтмоқда. Тўп билан "Барселона" футболчилари.

62. Янг жаримадан тўпни "Барса" хавфли ҳудудига узатиб берганди. Бироқ ҳимоячилар вазиятни бартараф этишди.

58. Ёки Месси атайин яхши ўйнамаяпти, ёки МЮ ҳимоячилари аргентиналикни тўлиқлигича блоклаб қўйди. Мессининг ўйини ўхшамаяпти.

57. Фреднинг зарбасини Артур қайтариб юборди.

56. "Барселона" босим уюштираётганди. Аммо Мессининг Альбага узатган паси ноаниқ бўлди.

52. Ташаббус тўлиқлигича МЮ томонида.

49. Рэшфорд қулай вазиятни қўлдан бой берди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

45+2. Биринчи бўлим якунланди.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

43. Икки томон ҳам босим қилишга уринмоқда. Бироқ вазиятлар йўқ.

40. ЗАРБАААААААААА!!! "Юнайтед", Далот ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. Аммо унинг боши билан берган зарбаси ноаниқ кетди.

38. Хавфли вазият! Янгнинг қанотдан узатган тўпига зарба берадиган "Юнайтед" футболчиси топилмади.

36. ЗАРБАААААААААА!!! Ҳимоячиларнинг хатосидан кейин Коутиньо кучли ва аниқ зарба берди. Бироқ дарвозадаги девор буни қайтарди.

30. Бир томонда МакТоминей "Барселона" жарима майдончаси ичида йиқилди. Бир томонда эса Мессининг бурнидан қон оқиб, майдонни тарк этди.

28. МЮда яна бир ҳужум. "Барселона" ҳимояси бироз тартибсиз ўйнамоқда. Аммо Янгнинг узатган тўпини дарвозабон ушлаб олди.

26. МЮ ўйин темпини бироз оширди. Погбанинг узатган тўпига Лукаку ета олмай қолди.

24. Лукакунинг зарбасини Тер Штеген ушлаб олди.

21. Мессининг хатосидан кейин МЮ тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетди. Бироқ Янгнинг узун паси ноаниқ бўлиб чиқди. Иккинчи темп билан давом этган ҳужумда Рэшфорднинг зарбаси ноаниқ чиқди.

20. Мессини ушлаб, тўхтатиб қолгани учун Шоу огоҳлантирилди.

19. Аммо Фреднинг жаримдан тепган тўпи девордан ўтмади.

18. Погбани йиқитгани учун Бускетс огоҳлантирилди. Хавфли жарима зарбаси.

11. ГОЛ! "Барселона" ҳисобни очди. Мессининг ҳаводан узатган ажойиб узатмасига Суарес боши билан зарба берди. Тўп Шоуга теккан ҳолда дарвозага кириб кетди!


8. Хавфли вазиятт!! Погбанинг тўп узатишига Рэшфорд ета олмай қолди. Тўпга Тер Штеген пешвоз чиқди.

7. "Барселона" ҳужумга ўтди. Аммо Мессининг зарба беришига Фред йўл қўймади.

4. Хавфли жарима зарбаси. Бироқ Рэшфорднинг тепган тўпига аниқлик етишмади.

2. Илк сонияларданоқ "Барселона" бурчак зарбаси ишлаб олди. Бироқ бундан самара чиқмади.

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

Rating: +30   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика