Абдуқодир Ҳусанов Тимбер, Вальверде, Бернарду Силва, Олисе, Осимхен ва Кейн билан бир рўйхатда
17 mar 16:33
News
Абдуқодир Ҳусанов Тимбер, Вальверде, Бернарду Силва, Олисе, Осимхен ва Кейн билан бир рўйхатда
"Манчестер Сити" ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси билан бирга, рўйхатда Федерико Вальверде, Бернарду Силва, Жоау Невеш, Ҳарри Кейн, Майкл Олисе, Виктор Осимхен ва футбол жамоатчилиги томонидан адолатсиз равишда эътиборсиз қолдирилган яна кўплаб ўйинчилар бор.

"Эҳтимол, у дунёдаги энг кам баҳоланган ўйинчи эмасдир, аммо ўтган мавсумда "Челси"га қарши ўйиндаги омадсиз дебютида голга сабабчи бўлиб қолгани, дастлабки 20 дақиқада ўзини йўқотиб қўйгани — кўпчиликни ўзбекистонлик марказий ҳимоячини ишончсиз ўйинчи деб ҳисоблашга мажбур қилди.
Бироқ шундан кўп ўтмай, Ҳусанов вазиятни ўнглади ва "Сити" уни нега сотиб олганини кўрсата бошлади — бу мавсумда эса у янада яхши ўйнамоқда. 22 ёшида у ҳақиқий дурдонага ўхшайди, айниқса, "Сити"га ўтишидан олдин у топ-чемпионатларда атиги икки тўлиқ бўлмаган мавсум ўтказганини ҳисобга олсак.
У жуда тезкор, шу билан бирга, ҳимоядаги вазиятларни яхши ўқий олади ва тўпга тажовузкор тарзда чиқади. Баъзан у ҳаддан ташқари агрессив бўлиб кетади, аммо бу камчиликларни тўғрилаш мумкин.
У тўп билан муомала қилишда ҳам яхши. Ҳусанов — ҳақиқатан ҳам катта истиқболга эга футболчи", – дейилади журналист Сэм Ли мақоласида.
Similar news
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Comments