Леонарду Жардим "Пахтакор"га қарши баҳс олдидан нималар деди?
02 dec 21:33
News
Леонарду Жардим "Пахтакор"га қарши баҳс олдидан нималар деди?
"Эртага қийин баҳсда иштирок этамиз. Икки жамоа учун ҳам жуда катта аҳамиятга эга ўйин. Кейинги босқичга чиқиши имкониятларини сақлаб қолиш учун эртага жамоалар учун фақатгина ғалаба керак", - деди португалиялик мутахассис.
"Эртанги баҳсда ғалабага қозонамиз деган умиддаман. Бош мураббиймиз айтиб ўтганларидек ўйин аҳамияти жуда катта", - дейди ҳимоячи Куадио.
- Ўзбек жамоалари билан биринчи маротаба тўқнаш келишингиз. Ўзбек футболига ҳақида нималар биласиз?
- Ҳа. Эртанги баҳс ўзбек клубларига қарши биринчи ўйиним бўлади. "Шабаб Ал Аҳли"да фаолият юритган даврим ватандошингиз Азиз Ғаниев ҳам ушбу клубда эди. Азиз билан ўзбек футболи ҳақида бироз гаплашганмиз. Мамлакатингиз футболи ҳақида кичик тасаввурга эгаман.
Куаме Куадиога савол
- Эртага биз ғалаба қозонишимизга ишонаман деб айтиб ўтдингиз. Сиз ўзингизни БАА футболининг бир қисми деб қабул қиласизми? Сабаби сиз маҳаллийлаштирилган футболчилардан бирисиз.
- Ҳа. Мен ўзимни Амирлик фуқаросидек ҳис қиламан. Мен 2019 йилдан бери БААда яшайман. Ҳозирги кунда мен БАА миллий терма жамоасида сафида ҳам ўйнамоқдаман. Шу сабабли мен ўзимни ушбу мамлакат футболининг бир бўлаги деб ҳисоблайман.
- "Пахтакор" жамоаси ўта омадсиз мавсум ўтказди ва Элит Чемпионлар лигасида ҳали бирорта ғалабага эриша олмади. Эртанги рақибни қанчалик ўрганиб чиқдингиз? "Шерлар" жорий мавсум қандай ўйин намойиш этаётганидан хабардормисиз?
- Албатта. Биз "Пахтакор"ни таҳлил қилиб чиқдик. Бундай мусобақада барча рақибни синчковлик билан ўрганиш керак. Ушбу мусобақада фақатгина Саудия клублари жуда яхши натижа қайд этишмоқда. "Пахтакор"нинг ҳозирги очколари кўп эмас, аммо олдинда учта баҳс бор. Ушбу ўйинларда ғалаба қозониб 9 очкони қўлга киритиш мумкин. Биз ҳам февраль ойидаги баҳсларда ғалаба қозониб кейинги босқичга йўл олишни мақсад қилганмиз.
- Сиз Саудия Арабистонида ҳам ишласангиз. Ҳозир эса БАА клубини бошқармоқдасиз. Саудия клублари ва Осиёнинг бошқа жамоалари ўртасидаги фарқ ҳақида фикр билдириб ўтсангиз? Саудия клубларининг молиявий имкониятлари анча юқори. Масалан, "Пахтакор" ёки "Ал Айн" каби жамоалар Саудия клубларига қаршилик кўрсатиши мумкин?
- Мен дастлаб "Ал Ҳилол"ни бошқардим. Кейин эса "Шабаб Ал Аҳли" ва ўтган йили Доҳада ишладим. Сўнгги икки йилда Саудия клублари анчагина кучайиб олишди, бироқ бу футбол. Футболда ҳар нарса бўлиши мумкин. Сюрпризлар ҳам кам эмас. Масалан, ўтган мавсумда "Ал Айн" ОЧЛда ғолиб бўлди. "Ал Айн" мусобақа фаворити эмас эди. Ҳақиқий фаворит майдонда аниқланади, майдон ташқарисида эмас.
- Мураббийлик фаолиятингизда кўплаб ёш иқтидорларни кашф этсангиз. "Ал Айн" сафида ҳам бир нечта иқтидорли футболчилар бор. Уларни эртага майдонда кўришимиз мумкинми?
- Бизда бор-йўғи икки ҳафта вақт бор эди, холос. Ёш футболчиларга имконият беришга мажбурмиз. Эртанги учрашувнинг аҳамияти қандай эканлигини ўзингиз яхши биласиз. Ёш футболчилар билан майдонга тушишимиз эҳтимоли кам. Ёшлар билан ишлашга вақтимиз бўлади, аммо ҳозир бизга натижа муҳимроқ.
Куаме Куадиога савол
- Жорий мавсумда "Ал Айн" жамоасининг ўйини қовушмаяпти. Амалдаги ОЧЛ ғолибини мусобақа жадвалининг энг сўнгги поғонасида кўриш жуда ғалати. "Ал Айн"га нима бўлди? Натижалар ёмонлашишининг сабаби нимада?
- Фикрингиз тўғри. Жорий мавсумни яхши бошлай олмадик. Ўтган мавсум ва ҳозирги вақтни солиштириш нотўғри. Биз мавсум ўртасида мураббийни ўзгартирдик. Бу эса бироз вақт талаб этади. Тез орада натижаларимизни яхшилаб олишимизга ишончим комил.
- "Пахтакор" Элит лигада энг кам гол урган жамоа, "Ал Айн" эса энг кўп гол ўтказиб юборган жамоа. "Пахтакор"ни ўрганиш жараёнида кўпроқ маҳаллий чемпионат ўйинларига эътибор қаратдингизми ёки Элит Чемпионлар лигасидаги баҳсларни ҳам ўргандингизми? "Пахтакор"нинг устунлик ва камчилик жиҳатларини айтиб ўтсангиз?
- "Пахтакор" икки хил услубда ўйнар экан. Маҳаллий чемпионатда 2та марказий ҳимоячи билан ўйнаса, халқаро ўйинларда жамоа 3та марказий ҳимоячи билан ҳаракатланишни ҳуш кўради. Бу кичик фарқ. Ўтказиб юборилган голларга ҳақида гапирадиган бўлсам, бунчалик кўп гол ўтказиб юбориш нормал ҳолат эмас. Ўтказиб юборилган голлар бутун жамоанинг айби ҳисобланади. Фақатгина ҳимоячи ва дарвозабон айби эмас. Рақибимиз қандай ўйин намойиш этишидан қатъий назар биз эртага уч очкони қўлга киритишимиз керак.
Куаме Куадиога савол
- Ўтган мавсумда ҳам "Пахтакор" билан тўқнаш келган эдингиз. "Шерлар" жорий мавсумда катта ўзгаришларга қўл урди ва тажрибали футболчилар билан хайрлашди. Нима деб ўйлайсиз "Пахтакор" жорий мавсум кучлироқ бўлдими ёки кўпроқ кучсизландими?
- Ушбу жамоанинг жорий мавсумдаги ўйинларидан хабардор эмасман, бироқ ўтган йили "Пахтакор" бизга анча муаммо ярата олганди. Мен "Пахтакор"га қарши кечган иккинчи баҳсда иштирок этмаган эдим. Умид қиламанки, эртанги рақибимиз ўтган мавсумга нисбатан кучсизроқ бўлиб қолган.
Pakhtakor Tashkent |
AFC Champions League Elite West . Round 6 03/12/2024, 19:00 -
:
-
Not started
|
Al-Ain |
Comments