Роналду Португалия бош мураббийлигига ўзига яхши таниш номзодни таклиф қилди
13 mar 18:07
News
Роналду Португалия бош мураббийлигига ўзига яхши таниш номзодни таклиф қилди
Шу билан бирга, жамоа юлдузи Криштиану Роналду миллий жамоага кимни бош мураббий сифатида кўришни истаётгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлди.
"Topskills Sports UK" маълумотларига кўра, афсонавий футболчи терма жамоага ҳозирда "Ал Насср"ни бошқараётган Жорже Жезушни бош мураббий этиб тайинлашни таклиф қилмоқда. Роналдунинг фикрича, бу мураббий жамоага ғалабаларга эришишда ёрдам бера олади.

Маълум қилинишича, Жорже Жезуш ЖЧ-2026'дан кейин Португалия терма жамоасини бошқаришга тайёр. Ҳозирда у Жозе Моуринью билан бир қаторда номзодлар рўйхатида бор.
Ҳозирда Португалия терма жамоаси бош мураббийи испаниялик Роберто Мартинес ҳисобланади.
Маълумот ўрнида, Португалия ЖЧ-2026 "K" гуруҳида Ўзбекистоннинг рақиби саналади. Жамоалар 2-тур доирасида Хьюстонда ўзаро тўқнаш келади.
Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Comments