Эрнесто Вальверде: “Учрашувлар ораси жуда тиғиз. Мессига дам беришни ўйлаб кўрамиз”
31 mar 2019 09:45
News
Эрнесто Вальверде: “Учрашувлар ораси жуда тиғиз. Мессига дам беришни ўйлаб кўрамиз”
“Уч йил илгари 29 турдан кейин “Барселона” “Атлетико”дан 8, “Реал”дан 12 очко илгарилаб кетгандик. Орадан тўрт тур ўтгач, бизда худди шунча очко, “Атлетико”да ҳам шунча очко ва “Реал” “матрасчилар”дан атиги бир очко камроқ жамғарганди. Бу ҳолат биз ёки бошқа жамоа билан ҳам такрорланиши мумкин.
Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, рақиб ўз жарима майдончаси олдида зич жойлашган ҳолда ҳимояланди. Бу тахлит ўйинда гол уриш осон бўлмайди. Рақиб очиқ ўйнаса, бизда кўпроқ имконият бўлади. Кўп жамоалар бизга қарши бешта ҳимоячи билан ҳаракатланади ва биз уларнинг фонида яхши кўринмаймиз.
Тақвимга эътибор қаратадиган бўлсам, биз барча футболчиларга етарлича дам олишлари учун имконият беришимиз керак. Ўйинлар ораси жуда қисқа, шу боис Мессига ҳордиқ чиқариш имкониятини берамизми йўқми, ўйлаб кўришим лозим”, дейди Вальверде.
Similar news
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид". Ҳусанов жавоб ўйинини бошланғич таркибда бошлайди!
Comments