Latest news

17:59Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор". Таркиблар маълум  0 17:53Энтони Гордон: "Ньюкасл" "Барселона"га қарши ўйини билан фахрланиши мумкин"  1 17:35Суперлига. ОКМК - "Бунёдкор". Таркиблар маълум  1 17:19Флик: "Бу икки гол Рэшфордга олдинга қадам ташлашга ёрдам беради"  3 16:50"Ҳоландни Левандовски, Месси ва Роналду каби ҳужумчилар қаторида эканлиги билан табриклайман" — Гвардиола  0 16:23Элит ОЧЛ. 1-тур якунлари  1 15:54Ўзбекистон терма жамоаси собиқ етакчилари афсоналар турнирида қатнашади  1 15:32Нодир Элибоев: "Бизда янги давр бошланмоқда. Тажрибали ўйинчилар ўз ўрнини ёшларга бўшатиб бериши табиий ҳол"  0 15:15Конте: "Манчестер Сити"га қарши 10 киши билан ўйнашнинг иложи йўқ"  5 14:41Эрик Кантона Исроилни ФИФА ва УЕФАдан четлаштиришга чақирмоқда  10 14:14Кристенсен "Барселона"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  0 13:45Роналду паделга 5 миллион евро сармоя киритди  0 13:18"Қайрат"нинг 18 ёшли посбони Касильясни ортда қолдирди  0 12:50Моуринью "Бенфика" қароргоҳига қора Ferrari'да келди  2 12:22Симон Миньоле Чемпионлар Лигаси тарихига кирди  1

Диёр Мирзабоев: "Янгиер"даги шароитлар фақат футбол ўйнашга хизмат қилади" News

Диёр Мирзабоев: "Янгиер"даги шароитлар фақат футбол ўйнашга хизмат қилади"

Про лиганинг навбатдаги туридан ўрин олган "Машъал" - "Янгиер" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Диёр Мирзабоев фикрларини билдирди.

"Аввало узоқ масофа босиб келган мухлисларимизга миннатдорчилик билдираман. Ўйинга келсак, ҳозир асабий ҳолатда кўп вазиятларни эслай олмайман. Яхши инфратузилмага эга жамоага қарши ўйнадик. Голни оддий ҳолатда ўтказиб юбордик. Иккинчидан, бизда ҳам вазиятлар бўлди. Гол уришига қийналмоқдамиз. Ҳеч қайси футболчи атайин гол урмайман, демайди. Аламли мағлубият. "Машъал" бегона эмас, шу ерни нонини еганман. Олдинда ўйинлар етарлича. Вазиятни ўнглай оламиз. Мақсадимиз кучли бешликка кириш. Голда эса диққатни йўқотдик. Марказий ҳимоячилар эътиборни кўздан қочирди. Фикрим шундай",- дейди Диёр Мирзабоев. 

- Клубда молиявий ҳолат қандай?

- Мен келгунимга қадар оқсаш бўлиб турганди. Яқинда вилоят ҳокими қабулида бўлдик. Ҳомийлар бириктирилди. Битта одамга қийин. Ҳозирги кунда 2та мукофот пулидан қарздорлик бор. Шароит фақат футбол учун хизмат қилмоқда. Ишончларни оқлашга ҳаракат қиламиз. 

- Захирадан тушган футболчилар қанчалик ўзларини оқлашди? 

- Вазиятлар билан, голли вазиятни фарқи бор. Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олишди. Лекин натижа яхши бўлмади. 

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика