Суперлига. ОКМК - "Бунёдкор" 1:0 (матнли трансляция)
19 sep 18:31
News


Суперлига. ОКМК - "Бунёдкор" 1:0 (матнли трансляция)
ОКМК — “Бунёдкор” 1:0 LIVE
19.09.2025. Олмалиқ. ОКМК Марказий ўйингоҳи
Бош ҳакам: Абдурашид Худайберганов
Ёрдамчи ҳакамлар: Аваз Абдуллаев, Адҳам Рихсибоев
Захира ҳаками: Шаҳбоз Азимов
Назоратчи: Валентин Коваленко
ВАР ҳаками: Ғайрат Жўраев
АВАР ҳаками: Кристина Середа
Комиссар: Бекзод Арипов
Гол: Хуршид Ғиёсов (Арихиро Сентоку) 42, 1:0
ОКМК: 35. Жавоҳир Илёсов, 7. Дилшод Аҳмадалиев, 5. Гиорги Папава, 6. Авазбек Ўлмасалиев, 16. Наоаки Сенага, 15. Ойбек Рустамов, 28. Арихиро Сентоку, 11. Рубен Санчез, 77. Нодир Абдураззоқов, 8. Азиз Холмуродов, 10. Хуршид Ғиёсов
Захира: 88. Ҳамидулло Абдунабиев, 3. Шаҳзод Таиров, 30. Аброр Саримсоқов, 19. Аҳмадулло Муқимжонов, 99. Асадбек Собиржонов, 27. Али Абдураҳмонов, 18. Иброҳим Йўлдошев, 17. Сардор Мирзаев, 21. Саидафзалхон Аҳроров
"Бунёдкор": 1. Абдумавлон Абдужалилов, 2. Николоз Мали, 4. Нажмиддин Нормуродов, 9. Имеда Ашортиа, 10. Расул Йўлдошев, 11. Темурхўжа Абдухолиқов, 15. Марко Бугарин, 21. Носиржон Абдусаломов, 25. Итсуки Урата, 57. Амир Тўрақулов, 77. Музаффар Олимжонов
Захира: 22. Валижон Раҳимов, 5. Александр Зевадинов, 8. Мартин Шролер, 17. Оллаберган Каримов, 18. Наримонжон Аҳмаджонов, 19. Фарруҳжон Қодиров, 23. Асадбек Раҳимжонов, 33. Абдулазизхон Абдурашидов, 66. Азизбек Тўлқинбеков.
Огоҳлантириш: Азиз Холмуродов (ОКМК) 20
ЯНГИЛАШ
45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.
42. ГОЛ. ОКМК учрашувда ҳисобни очди. Хуршид Ғиёсов жарима майдончаси ичида жамоадоши Сентокудан келган узатмани голга айлантирди.
32. ЗАРБА. "Бунёдкор"дан хавфли ҳужум. Абдусаломовнинг зарбаси дарвоза тўсинига тегди. Ундан аввал тўп Илёсовга текканди. Илёсов ва устун бу вазият қаҳрамони.
26. Холмуродовнинг зарбасини Абдужалилов қайтарди. Устунлик мезбонлар томонига ўтди.
20. Ҳакам пенальтини бекор қилди ва Холмуродовга симуляция учун сариқ карточка кўрсатди.
17. Ҳакам ВАР монитори олдига борди.
15. ПЕНАЛЬТИ. Жарима майдончаси ичида Азиз Холмуродовга нисбатан қўполлик ишлатилди. ОКМК фойдасига пенальти белгиланди.
11. ЗАРБА. ОКМКнинг япониялик легионери Сенаганинг зарбаси кучсиз чиқди.
7. ОКМКнинг ҳужумлари хавфли тус олмаяпти.
3. ЗАРБА. Ўнг қанотдан жаримадан узатиб берилган тўпни Темурхўжа Абдухолиқов дарвозага йўллади. Зарба ноаниқ чиқди.
- Ўйин бошланди.
- Жамоалар майдонга чиқиб келди.
- Учрашув бошланишига барча нарса шай.
Similar news

Comments