Latest news

10:42Алонсонинг ўрнига яна бир даъвогар пайдо бўлди  1 10:15"Навбаҳор" келаси мавсум уй учрашувларини қайси стадионда ўтказиши маълум  2 09:46Кечаги аламли натижадан сўнг Аморим нималар деди?  2 09:18ОКМК етакчиларидан бир легионер бўлишга яқин  1 08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  10 08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:46Суперлига плей-офф. Бугун келаси мавсумнинг сўнгги Суперлига иштирокчиси аниқланади  14 03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  1 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  12 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  11 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  4 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  3 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  12

Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз" News

Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"

"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ва дарвозабон Абдувоҳид Неъматов эртанги “Ал Аҳли”га қарши ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида иштирок этишди.

Рўзиқул Бердиев:

— Биз Осиё Чемпионлар Лигаси Элит мусобақасидамиз. Эртандан мусобақадаги юришимизни бошлаймиз. Рақибимиз “Ал Аҳли” кучли таркиб ва катта салоҳиятга эга жамоа. «Насаф» учун бу каби турнирда қатнашиш янгилик эмас, биз илгари ҳам “Ал Аҳли” даражасидаги кучли рақибларга қарши майдонга тушганмиз. Жамоамиз ҳар қандай рақибга муносиб қаршилик кўрсатишга қодир. Эртанги ўйинга тўлиқ тайёрмиз, йигитларнинг ҳам кайфияти яхши. Албатта, ижобий натижа учун бор кучимизни сафарбар қиламиз.


Абдувоҳид Неъматов:

— Ассалому алайкум. Мураббийимиз таъкидлаганидек, эртага кучли жамоага қарши майдонга чиқамиз. Бу беллашувга яхши тайёргарлик кўрдик. Биз бир жамоа сифатида имкониятимизни ишга солиб, мухлисларимизни хурсанд қилишга интиламиз.

Эртага мусобақанинг амалдаги чемпионига қарши ўйнайсиз. Бу беллашувга қандай тайёргарлик кўрдингиз?

— Юқорида ҳам айтиб ўтдим, рақибимиз жиддий жамоа — мусобақа чемпиони. Яқинда Саудия Арабистони Суперкубогини ҳам қўлга киритди. Бу уларнинг кучи ва салоҳиятидан далолат беради. Биз тайёргарлик жараёнини шунга яраша олиб бордик. Ишонаманки, эртанги натижа ҳам ижобий бўлади.

Сиз 12 йилдан ортиқ вақт мобайнида жамоани бошқариб келяпсиз. Сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг энг совриндор жамоаларидан бири бўлиб турибсизлар ва бу мусобақада қандай натижа мақсад қилингансизлар?

— Мен жамоада 12 йилдан бери мураббийлик қилаяпман, аммо клуб билан 26 йилдан бери биргаман. Дастлаб футболчи, кейин мураббий сифатида фаолият юритиб келмоқдаман. Сўнгги йилларда «Насаф» катта ўсишга эришди ва бундан кейин ҳам ривожланиш ниятида. Ўйлайманки, жамоамиз тўғри тизим асосида шаклланмоқда. Бу мен учун энг муҳим жиҳат. Жамоамиз ОЧЛ Элит мусобақада иштирок этаётганидан хурсандмиз ва бу иштирокимиз мунтазам бўлишига ишонаман.

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика