Latest news

17:19Флик: "Бу икки гол Рэшфордга олдинга қадам ташлашга ёрдам беради"  1 16:50"Ҳоландни Левандовски, Месси ва Роналду каби ҳужумчилар қаторида эканлиги билан табриклайман" — Гвардиола  0 16:23Элит ОЧЛ. 1-тур якунлари  0 15:54Ўзбекистон терма жамоаси собиқ етакчилари афсоналар турнирида қатнашади  1 15:32Нодир Элибоев: "Бизда янги давр бошланмоқда. Тажрибали ўйинчилар ўз ўрнини ёшларга бўшатиб бериши табиий ҳол"  0 15:15Конте: "Манчестер Сити"га қарши 10 киши билан ўйнашнинг иложи йўқ"  4 14:41Эрик Кантона Исроилни ФИФА ва УЕФАдан четлаштиришга чақирмоқда  8 14:14Кристенсен "Барселона"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  0 13:45Роналду паделга 5 миллион евро сармоя киритди  0 13:18"Қайрат"нинг 18 ёшли посбони Касильясни ортда қолдирди  0 12:50Моуринью "Бенфика" қароргоҳига қора Ferrari'да келди  2 12:22Симон Миньоле Чемпионлар Лигаси тарихига кирди  1 11:53Мессининг "Интер Майами"даги келажаги маълум  0 11:25Футзал бўйича Осиё Кубоги-2026 саралаш мусобақаси олдидан митинг бўлиб ўтди  1 10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  14

Нодир Элибоев: "Бизда янги давр бошланмоқда. Тажрибали ўйинчилар ўз ўрнини ёшларга бўшатиб бериши табиий ҳол" News

Нодир Элибоев: "Бизда янги давр бошланмоқда. Тажрибали ўйинчилар ўз ўрнини ёшларга бўшатиб бериши табиий ҳол"

Ўзбекистон футзал терма жамоаси бош мураббийи Нодир Элибоев Осиё Кубоги-2026 саралаш босқичи олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.

"Аввало, Қирғизистон футзал федерациясига миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Барча иштирокчиларга саралашда муваффақият тилайман.

Тайёргарлик масаласига келсак, биз бу ерга ўз вазифамизни бажариш учун келдик. Энг аввало, Осиё чемпионатига йўл олишимиз керак. Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишимиз шарт. Саралаш босқичига 100 фоиз тайёрмиз.

Бизда ҳам баъзи муаммолар бор, айтайлик, жароҳат олган ўйинчилар масаласида, аммо бу бошқа мавзу, барибир тўлиқ тайёрмиз. Барча футболчиларимиз шай турибди. Тўғри, сўнгги ўртоқлик учрашувида Японияга ютқаздик, лекин бундан яхши сабоқ олдик. Бу ўйин бизга фойда келтирди деб ўйлайман.

Таркиб масаласида тўхталадиган бўлсак, саралаш ўйинларига деярли асосий таркибни олиб келдик. Чориев жароҳатдан кейин тикланиш жараёнида, чунки у узоқ вақт давомида жиддий жароҳатлар олганди. Кейинроқ у яна жароҳат олди ва бу сафаргиси анча оғир эди. Унинг ноябрь ойида сафга қайтишига умид қиламиз. У астойдил шуғулланмоқда, лекин ҳозирча ҳатто клубига ҳам ёрдам беришга тайёр эмас. 

Ропиевга келсак, бизда янги давр бошланмоқда. Қирғизистон бош мураббийи айтганидек, ҳар кимнинг ўз мезонлари бор. Бизнинг ҳам ўз вазифаларимиз мавжуд. Бизда янги федерация, янги раҳбарият, терма жамоада деярли 70 фоиз янги футболчилар жамланган. Биз келажакка қараб иш тутамиз ва шу мезонлардан келиб чиқиб, таркиб ёшартирилмоқда. Бу табиий жараён. Ропиев ҳақиқатан ҳам малакали футболчи, лекин келажакни ўйлаб, истиқболли ёш футболчиларни жалб қилишимиз керак. Бундай тажрибали ўйинчилар ўз ўрнини ёшларга бўшатиб бериши табиий ҳол", – деди 42 ёшли мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон саралаш босқичида Қирғизистон, Шарқий Тимор ҳамда Фаластин терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради. Нодир Элибоев шогирдлари дастлабки учрашувни 20 сентябрь санасида Фаластин терма жамоасига қарши ўтказади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика