Latest news

18:57Нкунку "Челси"дан Бундеслигага қайтиши мумкин  0 18:33Жоржиньо ёзда "Арсенал"дан кетади  0 18:11"Футбол олами". Суперлигада қолиш учун кураш авжида ёхуд 25-турдаги барча воқеалар ҳақида   0 17:45ПСЖ Абдуқодир Ҳусановга қизиқиш билдирмоқда  21 17:22"Манчестер Юнайтед" "Вулверхэмптон" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  0 16:55Эшитдик-да! Усмон Тошевнинг ўрнини ким эгаллаши маълум  8 16:38"Пахтакор" - ОКМК учрашувида пенальти бормиди? Нега ҳакам "Бунёдкор" футболчисини майдондан четлатмади? 25-тур ўйинларида ҳакамлик фаолияти таҳлили  0 16:14ОКМК устози, "Андижон" посбони ва бошқалар — Суперлигада 25-турнинг энг яхшилари  0 15:48"Андижон"дан уч, ОКМКдан икки футболчи — Суперлига 25-тур рамзий терма жамоаси  0 15:41Викарио қанчага сафдан чиққани маълум — клуб қишда "бозорга чиқади"  3 15:07"Кристал Пэлас" "Ювентус" қизиқаётган Эзенинг нархини белгилади  1 14:42"Реал" АПЛдан марказий ҳимоячи сотиб олмоқчи  0 14:15"Ливерпуль" "Лион" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0 13:33Перес: "Тони Кроосга ўхшашини топиш жуда қийин"  8 12:42Пулишич: "Чемпионлар Лигаси биз учун доим энг муҳим мусобақалардан бири бўлиб қолаверади"  4

Бир пайтлар Кройфф ва Сантана ўйиндан олдин келишиб олишган экан News

Бир пайтлар Кройфф ва Сантана ўйиндан олдин келишиб олишган экан

Келишувни бузганлар жиддий жазоланар эди.

"Барселона" 1992 йилда Чемпионлар Кубоги ғолибига айланди. Йохан Кройффнинг жамоаси декабрь ойида Японияга, 1980 йилдан бери ҳар йили ўтказиладиган Қитъалараро Кубоги финалига йўл олди. Бу клублар ўртасидаги ЖЧнинг дастлабки кўриниши бўлган, аммо унда фақат икки йирик мусобақа ғолиблари - Европа чемпионлар Кубоги ва Либертадорес Кубоги ғолиблари тўқнаш келарди.


Ўша йили "Барселона"нинг рақиби Теле Сантана бошчилигидаги "Сан-Паулу" (Бразилия) бўлди. Сантана тўртта етакчи штат чемпионатлари - Сан-Паулу, Минас-Жерайс, Риу-Гранди-ду-Сул ва Рио-де-Жанейро лигаларида зафар қучган Бразилидаги ягона мураббий.


Тасодиф туфайлими ёки атайин, икки клуб Токиодаги битта меҳмонхонага жойлашди. Финалга икки кун қолганида Кройфф ва Сантана қаҳва баҳонасида учрашишди ва кечки соат тўртгача суҳбат қуришди. Финални бошқарадиган аргентиналик ҳакам Хуан Карлос Лостау ҳам ўша меҳмонхонада эди ва у мураббийлар ўртасидаги мулоқот гувоҳига айланди. Бир неча йил ўтиб, ўша учрашув унга футбол инъом этган энг фойдали нарса эканлигини тан олган.


"Ўша кеча вақт алмашинуви туфайли уйхлай олмадим, чунки Аргентина вақти 12 соатга фарқ қиларди. Пастга тушдим, у ерда мени Теле кўриб қолди ва шундай деди: "Хуан Карлос, келақол, мен сени Йохан Кройфф билан таништирмоқчиман".

"Улар футбол ҳақида худди у муқаддас нарсадек гапиришарди. Суҳбат чоғида, ўйинни қалбаки жароҳат, тўпни тепиб юбориш ёки ўзгартиришлар билан чўзиш нотўғрилиги ҳақида гапиришди. Улар ўз ўйин услуби билан ғалаба қозонишни хоҳлашарди ва ҳурмат - муваффақият калити эканлигини тасдиқлашди. Кройфф ва Сантана ғалабани исташарди, аммо ҳалол футбол орқали. Уларнинг фикрича, қоидаларга амал қилинган баҳсда ғолиб ва мағлуб бўлмас экан" - дея ўша воқеани эсга олганди ҳакам.


Реферининг сўзларига кўра, мураббийлар тонг отай деб қолган бўлсада, футбол ҳақида гапиришдан чарчамасдилар. Кройфф ва Сантана бир-бирининг қўлини сиқиб, қасам ичишди: Агар ўйин вақтида "Барселона" ёки "Сан-Паулу" таркибидан бирор футболчи ҳалол ўйин қоидаларига риоя қилмаса, улар ўша заҳотиёқ алмаштирилади.


"Келишдик" - деганди Кройфф. Сантана мендан ушбу сирли аҳдлашувда иштирок этишимни сўради, шу сабабли қўлимни уларнинг қўли устига қўйдим. 40 йиллик фаолиятим давомида ҳеч нарса мени Теле ва Йохан ўртасидаги келишувчалик таъсирлантирмаган" - деганди ЖЧ-1990нинг энг яхши ҳакамларидан бири.


Икки кун ўтиб, 60 минг мухлис йиға олган финал бўлди. "Барселона" сафида Пеп Гвардиола, Рональд Куман, Чики Бегристайн, Микаэль Лаудруплар ўйнарди. "Сан-Паулу"да ҳам машҳурлар етарлича бўлган - Мюллер, Палинья, Тониньо Серезо, Кафу. Ўша Бразилия клубидаги аксарият футболчилар икки йил ўтиб жаҳон чемпионига айланишган.


Ўша баҳснинг асосий қаҳрамони Сократеснинг укаси - Раи бўлган. У Стоичковнинг голига дубл билан жавоб қайтарган. "Сан-Паулу" 2:1 ҳисобида зафар қучган.



Реферининг айтишича, мураббийлар ўз сўзида туришган: "Тоза ўйин вақти, голли вазиятлар кўп бўлган, айёрликларни пайқамадим".


Теле Сантана бошчилигидаги "Сан-Паулу" келаси йил ҳам Қитъалараро Кубоги финалига чиқди ва яна ғалаба қозонди. Бразилияликлар (иккала финалда таркибда бирорта легионер бўлмаган) бу сафар Фабио Капеллонинг "Милани"ни таслим этишди - 3:2.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика