Ўйин давомида биттагина зарба. У "Сити" "Арсенал"дан 9 очко ортда қолиб кетишига етарли бўлди
16 mar 11:20
News
Ўйин давомида биттагина зарба. У "Сити" "Арсенал"дан 9 очко ортда қолиб кетишига етарли бўлди
"Арсенал" АПЛ 31-турида қийинчилик билан, лекин "Эвертон"ни мағлубиятга учрата олди ва ўша паллада иккинчи ўриндан 10 очкога илгарилаб кетди. Аммо "Сити" захирасида 2 та ўйин бор эди. Ва улардан биринчисини «шаҳарликлар» сафарда "Вест Хэм"га қарши ўтказишлари зарур эди.
Эътиборли жиҳати бу баҳсда Гвардиола захира ўриндиғида ўтира олмасди — мураббийнинг сариқ карточкалари сони кўпайиб кетди. Испаниялик мутахассис Лондондаги Олимпия стадионидаги учрашувни трибунадан, деярли 90 дақиқа қўлида телефон билан томоша қилди. Норасмий маълумотларга кўра, у майдон четида қулоқчинлар билан ўйинни кузатган Пеп Лейндерс билан алоқада эди.
Тўғрисини айтганда, дастлабки 30 дақиқа анча сокин руҳда кечди. "Сити" 77% вақт давомида тўпга эгалик қилди, аммо чинакамига хавфли вазиятлар ярата олмади. Ундан кейин эса танаффусгача ҳар икки жамоа голлар билан алмашишди. Аввалига Бернарду Силва тўпни дарвозабон устидан ташлаб қўйди, аслида бу вазиятда португалиялик тўпни шерикларига узоқ бурчакка ташлаб бермоқчи эди. Қандай бўлса-да, жуда чиройли гол чиқди ва мавсум охирида шартномаси якунига етадиган Бернарду "Сити"ни тарк этишига ишониш ҳам қийин.

Бироқ икки дақиқа ўтиб Доннарумма дарвозасини ҳам ишғол этишди. Бироқ бу сафар дарвозабонга саволлар пайдо бўлди. Бурчакдан Боуэнга йўналтирилган тўп анча узоқ вақт ҳавода учди ва голкипер бир қарорга келиши учун етарли имкониятга эга эди. Тўпга чиқишга уринган италиялик эса унга ета олмади, дарвоза эса бўш қолганди. Ўз навбатида, дарвозабон Мавропаноснинг дарвоза тўққизлигига зарбасини қайтариши ҳам деярли имконсиз эди. Тўп дарвоза тўсинига тегиб, чизиқ ортига тушди.

«Вест Хэм»нинг ўйиндаги статистикаси: дарвозага битта зарба ва 1 та гол. «Сити» тахмин қилинганидек фаолроқ эди. Биринчи бўлимнинг ўзида Холанд ўзи зарба бермай, тўпни Семеньога ташлади, Антуан эса дарвозани аниқ нишонга ола билмади. Иккинчи бўлимда дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиққан норвегиялик узоқ бурчакни нишонга олди, лекин "Вест Хэм" голкипери тўпга ета олди.
Икки Пепнинг бири "Сити" таркибида икки футболчини алиштиришга қарор қилди. Иккинчи бўлим ўрталарида бирданига Доку ва Шерки майдонга тушди. Сал ўтиб – Фоден ва Рейндерс ҳам жангга ташланди. Меҳмонлар ҳужум уюштириш, вазиятлар яратишда ортиқча муаммога дуч келмасди, бироқ улардан наф чиқаришнинг имкони бўлмаётганди. Нунес ажойиб вазиятга бўлди, аммо уни зарарсизлантира олишди, Холанд ва Шеркининг зарбалари эса қайтарилди.

"Сити"нинг голи шунчаки вақт масаласидек туюларди. Рейндерс 83-дақиқада жарима зарбасидан тепган тўпи дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Мезбонлар ҳимоясига босим сония сайин кучайиб борарди. Сўзимиз исботи сифатида бурчак зарбалари статистикасига эътибор қаратсак — 1:15. Қўшиб берилган иккинчи дақиқада Холанднинг кучли зарбасидан кейин тўп Мавропаноснинг бошига шундай тегди-ки, ҳимоячини ўзига келтириш учун 2 дақиқа керак бўлди. Сўнгги имконият эса Марк Гехида бўлди. Стандарт вазиятда олдинга борган марказий ҳимоячи марказий ҳужумчилардек имкониятга эга бўлди, аммо яқин масофадан форвардлардек зарба бера олмади. Аслини олганда юнонистонлик ҳимоячининг аниқ зарбаси эмас, англиялик ҳимоячининг ноаниқ зарбаси катта эҳтимол чемпионлик пойгасига якун ясаб берди.
Натижада, иккинчи голни ура олмаган «Сити»нинг дурангга рози бўлишдан бошқа имкони қолмади. Бу очко "Вест Хэм"га хавфли зонадан чиқиб олиш имконини берди, лекин "Фулхэм"га қарши турдаги ўз ўйинини ҳам дурангга олиб бора олган "Ноттингем Форест" қўшимча кўрсаткичлар бўйича яна 17-поғонага кўтарилди. "Сити" эса энди "Арсенал"дан 9 очкога ортда қолмоқда. Бу вазиятда Пеп жамоаси захирасидаги битта ўйин ҳам умумий тасаввурга унчалик таъсир қилмаётгандек.
Similar news
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Comments